RU

Последние новости

21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  8 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  8 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  4 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  19 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  5 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4

U-21 чемпионати: “Андижон” – “Турон” учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилди Новости

U-21 чемпионати: “Андижон” – “Турон” учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилди

U-21 чемпионати 13-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Турон” учрашуви мезбон клубнинг ўйин ўтадиган стадионнинг учрашувга тайёрлигини тасдиқловчи далолатномани тақдим этмагани сабабли ўтказилмади.

Мусобақалар Регламенти 4.4. бандида ўйин ўтадиган кундан бир кун аввал мезбон клуб ЎзПФЛ комиссарига стадионнинг учрашувга тайёргарлиги тўғрисида далолатнома тақдим этиши кўрсатиб ўтилган. 

Бироқ “Андижон” футбол клуби бу борада сусткашликка йўл қўйди ва бунинг натижасида Мусобақалар Регламентининг Футбол учрашувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги 17-бобида кўрсатилганидек, учрашувни белгиланган вақтда ўтказишнинг имкони бўлмаса, ЎзПФЛ комиссияси барча тафсилотларни ўрганиб чиқиб, сўнг ушбу учрашув бўйича қарор қабул қилди. Жадвалда белгиланган учрашув кечиктирилишида айбдор клуб ЎФА “Интизом кодекси”га мувофиқ жазоланади. 

Шу сабабли U-21 чемпионати 13-тури доирасидаги “Андижон” – “Турон” учрашувида андижонликларга техник мағлубият ёзилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика