RU

Последние новости

23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  7 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  15 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  9

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди Новости

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди

Бугун U-21 Биринчилигида ҳам мавсум якунига етди.

Сўнгги тур олдидан чемпионлик учун "Пахтакор" ва "Олимпик" клубларида имконият сақланиб қолганди. Ёш "Шерлар" "Олимпик"дан бир очко кўп тўплашганди.

26-турда "Олимпик" "Металлург" билан беллашди ва дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, "Олимпик" баҳсни 9 киши бўлиб тугатди. Риан Исламов ва Алишер Одилов қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Эътиборлиси "Пахтакор" ҳам худди "Олимпик" сингари "Бунёдкор" билан баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Аммо якунда иродали тарзда ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" U-21 чемпионликка эришди.

Мазкур баҳсни кўриш учун "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва клуб бош мураббийи Максим Шацких ҳам стадионга келишди. Ўйин тугагач Ортиқхўжаев жамоа кийим алмаштириш хонасига кирди ва ёш футболчиларни чемпионлик билан табриклади.

U-21 Биринчилигида "Олимпик" икинчи, "Насаф" ёшлари эса учинчи ўринни эгаллашди. Охирги поғоналарни "Навбаҳор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари эгаллашди. Айтганча, сўнгги тур ўйинига Яйпаннинг "Турон" жамоаси келмади ва "Қизилқум"га техник ғалаба ёзилди.




Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика