RU

Последние новости

08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  0 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  1 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  11 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  8 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  9 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  10 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида умуман мағлубиятга учрамаган (ФАКТ) Новости

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида умуман мағлубиятга учрамаган (ФАКТ)

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Гуруҳдаги дастлабки рақиб Сурия терма жамоаси. Одатда ҳар бир мусобақада дастлабки учрашув қийин ўтади. Ҳаяжон, киришиб олиш, босим ва бошқа омиллар таъсирида кўп нарса ўхшамайди. Натижа ҳам турлича кўриниш олади. Тарихга назар ташлайдиган бўлса, бу ёшдаги терма жамоамиз U-20 Осиё кубоги мусобақаларининг дастлабки ўйинларини мағлубиятсиз бошлашган.  (аввал U-19, деб юритилган) 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 


Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика