RU

Последние новости

15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  21 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган Новости

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги илк турида майдонга чиқади.

Терма жамоамиз аввалги мусобақаларни қандай натижалар билан бошлаганига эътибор беришга қарор қилдик. 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 

2023. Ўзбекистон. Ўзбекистон - Сурия 2:0

Голлар: Аббос Файзуллаев, Закария (автогол)

Бундан 2 йил олдин очилиш учрашувида U-20 терма жамоамиз Сурияни меҳмон қилган. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган вакилларимиз Аббос Файзуллаев ва Закариянинг автоголлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани байрам қилган.

Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика