RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  35 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  58 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади" Новости

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа турнирида юришини бошлайди.

Амалдаги чемпионлар дастлабки учрашувни Яманга қарши ўтказишади. Биз мазкур ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мазкур ёш тоифасидаги (2005-2006) футболчилар сиз учун бегона эмас, клубларда ва терма жамоада бирга ишлагансиз. Яъни бу авлодни жуда яхши биласиз. Шундай экан терма жамоамизнинг бу мусобақадаги иштирокидан кўпроқ нима кутяпсиз?

- Тўғри айтдингиз. 2005 йилда туғилган футболчилар менга бегона эмас. Уларнинг айримлари билан клубда, қолганлари билан Тошкент терма жамоасида ишлаганмиз. Умуман бу авлодда истеъдодлар кўп. Терма жамоа ўтган вақт мобайнида яхши шаклланди, тайёргарлик ҳам режа асосида ўтди. Аргентина каби яхши спарринг рақиблар билан учрашувлар ташкил қилинди. Шу сабабли терма жамоамиздан бемалол сифатли ўйин ва яхши натижа кутишимиз мумкин. Минимум вазифа Жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлса, максимум вазифа албатта аввалги Осиё кубогидаги натижани такрорлаш ҳисобланади. Шахсан ўзим улардан ортга соврин билан қайтишларини кутмоқдаман.

- Терма жамоага 2006 йилларнинг қўшилгани рақобатни кучайтирди дея оламизми?

- Албатта. Сабаби 2006 йил футболчиларимиз барча босқичлардан ўтишди. Осиё кубоги, Жаҳон чемпионатларини кўришди. Ушбу омил жамоага қўл келиши аниқ. Яна таъкидлашим мумкинки, янги қон қўшиш соғлом рақобатни юзага келишига ёрдам беради. U-20 терма жамоамизда мана шу ҳолатни кузатдим.

-  Бундай мусобақаларда нима ҳал қилувчи рол ўйнайди? Жамоавий ўйин ёки индивидуал маҳорат? 

- Халқаро турнирларда жамоани ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамоалар бир-бирини яхши таҳлил қилмоқда. Индивидуал маҳорат эвазига ўйин қурсангиз рақиблар осон ўрганиб олади. Агар жамоангиз тактик ва жамоавий ўйин томонлама шаклланган бўлса, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўла оласиз. 

- Энг кучли тарафимизни нимада кўряпсиз?

- Захира ўриндиғимиз кенглигини устун тарафимиз сифатида айтган бўлардим. Бундай захира билан ротациялар орқали узоққа бора оламиз. Имконият туғилганида жамоамизга катта мусобақа олдидан омад ёр бўлишини, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика