RU

Последние новости

23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  3 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  16 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  13 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди Новости

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди

Бу ўзбекистонлик талабаларга қитъадаги нуфузли спорт фестивалларидан бири бўлган U-19 Осиё чемпионати ташкилий ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун қулай имкониятдир.

Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги стадионларда ўтадиган мазкур чемпионатга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларида 200 нафарга яқин кўнгилли талабалар қатнашиши режалаштирилган.

Кўнгиллилар Медиа ва телетрансляция, меҳмондўстлик хизмати, таржимонлик ва допинг назорати каби соҳаларда ёрдам кўрсатадилар.

Рўйхатдан ўтиш миллати ва жинси, этник келиб чиқишидан қатъи назар, ҳозирги пайтда Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларининг бирида яшовчи барча талабалар учун очиқдир.

Талаблар:
– Номзод ўзи таҳсил олаётган университет ёки коллежда биринчи курсни тамомлаган;
– камида 18 ёшга тўлган;
– инглиз тилни мукаммал билиши, етарли сўз бойлигига ва равон нутқга эга;
– юксак маданиятли, халқлар-маданиятлараро мулоқотни тушунадиган хушмуомала ва меҳмондўст;
– турли касбий кўникмаларга эга бўлган ёш, ғайратли, фидойи ва меҳнатсевар бўлиши лозим.

Номзодларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси, иккинчи чет тилини (корейс, хитой, араб, япон) билиши қўшимча афзаллик ҳисобланади.

Кўнгиллилар дастур давомида қуйидагиларга эга бўлишади:
– Кўнгиллилар учун униформа;
– Бепул овқатланиш;
– Эсдалик совғалари;
– Ташкилий қўмита транспортидан бепул фойдаланиш;
– Бебаҳо тажриба;
– Янги дўстлар;
– Дастурни тамомлаганлик тўғрисида диплом.

Рўйхатдан ўтиш жараёни:
Сизнинг йўлингиздаги биринчи қадам – 2020 йил 6 сентябрдан кечиктирмай мана бу ерда рўйхатдан ўтиш.

Онлайн сўровномани тўлдириш учун 10 дақиқа вақт кетади. Шунингдек, пасспорт нусхаси (электрон) ва фотосуратингизни жойлашингиз зарур бўлади.

Сўнгра бўлажак кўнгиллиларни танлаш жараёни бошланади. Даставвал, U-19 Осиё чемпионати Ташкилий қўмитаси (LOC) жамоаси аризаларни кўриб чиқади ва номзодларнинг мезонларга мос келишини ҳал қилади.

Шундан сўнг, танлаб олинган номзодлар Ўзбекистон футбол ассоциациясида суҳбатга чақирилади. Тошкент шаҳрига кела олмайдиган талабалар учун Скйпе орқали онлайн интервю ташкил этилади.

Якуний суҳбатдан ўтган кўнгиллилар ҳақида 2020 йил 15 сентябргача ахборот берилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун тренинг машғулотлари уюштирилади. Машғулотлар ҳақидаги маълумотлар электрон почта ёки Телеграм мессенжери орқали юборилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика