RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  37 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси Новости

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати “А” гуруҳи 3-турида Таиландга қарши майдонга тушади.

Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини йўқотди. Ўзбекистон термаси дастлаб Хитойга (0:2), кейин эса КХДРга (0:2) мағлуб бўлди. Таиланд эса мос равишда КХДР (0:9) ва Хитойга (0:2) ютқазди.

Бугунли беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаса-да, ҳеч бўлмаганда турнирни очко билан якунлаш имкониятини беради.  

“Таиландга қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Дастлабки икки ўйинда рақибдан келиб чиқиб бор эътиборни ҳужумга қаратишдан чўчиган эдик, аммо бугун ғалаба қозониш учун ҳужум қиламиз”, – деди Баҳром Норсафаров бўлажак ўйин олдидан.

Ўзбекистон ва Таиланд U-19 терма жамоалари бугунги тўқнашувга қадар икки бор ўзаро баҳс олиб борган. Ҳар иккисида ҳам таиландлик қизларнинг қўли баланд келган эди. Баҳром Норсафаров шогирдлари ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни қисқартириш имкониятига эга.

Ўзбекистон ва Таиланд ўйини билан бир вақтда гуруҳ етакчилари КХДР ва Хитой ўзаро куч синашади.  Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида ОЧ
Нанкин шаҳри, Хитой
“А” гуруҳи, 3-тур

12:00  Таиланд – Ўзбекистон 
12:00  Хитой – КХДР

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган. 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

КХДР

2

2

0

0

+11

6

2

Хитой

2

2

0

0

+4

6

3

Ўзбекистон

2

0

0

2

-4

0

4

Таиланд

2

0

0

2

−11

0

Таиланд – Ўзбекистон учрашувини қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика