Ўзбекистон U-17 Канадани таслим қилди, олдинда Испания билан "жанг"
13 ноя 2023 18:55
Новости
Ўзбекистон U-17 Канадани таслим қилди, олдинда Испания билан "жанг"
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон - Канада 3:0 (ТУГАДИ)
"Манаҳан" стадиони. Суракарта
Ҳакамлар: Иво Мендез, Карлос Тапиа, Рожер Ореллана (учаласи Боливия), Ториқ Ал Катири (Индонезия).
VAR: Дерлис Лопез (Парагвай)
AVAR: Игорь Беневенуто (Бразилия)
Комиссар: Мазен Коубеисси (Ливан).
Гол: Ричард Чукву (автогол) 22, Амирбек Саидов 27, 81
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов (11.Қувончбек Абраев,89), 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев (18.Жасур Ҳикматуллаев,46), 16.Муҳаммадали Реимов ( 4.Беҳрузжон Каримов,89), 17.Оллаберган Каримов ( 3.Яҳё Ўринбоев,85), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов, 6.Озодбек Ўктамов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 15.Озодбек Эргашов,
Канада: 1.Натаниэль Абрахам, 2.Тео Ригопулос, 3.Гаэль Де Монтини (20.Лино Алил, 63), 5.Чимере Омезе, 6.Лазар Стефанович, 7.Тарик Тахид ( 10.Филип Игбинобаро, 46), 8.Живан Бадвал, 9.Антони Клуковски (19.Эрик Поп, 63), 11.Кевон Таверниер (21.Лукас Озимеч,46) 13.Ричард Чукву, 14.Тайлер Лондоно.
Захира: 16.Доминик Канторовиц, 18.Александр Обрайн,12.Аидан Фонг, 15.Виктор Фонг, 17.Этьен Годин,
Огоҳлантириш: Тейлор Лондоно (Канада) 59, Живан Бадвал (Канада) 90
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Учрашув якунланди. Ғалаба муборак Ўзбекистон!
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммадали Реимов ўрнига Беҳруз Каримов, Амирбек Саидов ўрнига Қувончбек Абраев тушди.
85. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Оллаберган Каримов ўрнига Яҳё Ўринбоев тушди.
81. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Амир Саидов бугун сенинг кунинг! Канадалик ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг вазиятда шай турган Амир Саидов бўш дарвозага тўпни киритиб қўя қолди, 3:0.
76. Ҳимоячиларимиз ўз позицияларида рақибга имкон бераётгани йўқ.
71. ЗАРБАААААА. Муҳаммадали Реимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
65. Хавфли вазияят. Канада жарима майдончамизни ичигача кириб келди. Ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтарди.
63. ЎЗГАРИШ. Канада Гаэль Де Монтини ўрнига Лино Алил, Антони Клуковски ўрнига Эрик Поп тушди.
59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Канада, Тейло Лендоно
60. ЗАРБАААА. Оллаберган Каримов қулай позицияга чиқиб борди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
54. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Футболчиларимиз ҳар бир вазиятда аниқ ҳаракат қилмоқда.
46. ЎЗГАРИШ. Канада, Тарик Тахид ўрнига Филип Игбинобаро, Кевон Таверниер ўрнига Лукас Озимеч майдонга тушди.
46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Шодиёр Шодибоев ўрнига Жасур Ҳикматуллаев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Сўнгги дақиқаларда ўйин назорати рақиб томонига ўтди.
39. Шодиёр Шодибоев рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Барчаси жойида
30. ВАР чизиқ тортиб кўрди ва ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқлигини кўрсатиб берди.
27. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ўзбекистон тўхтаётгани йўқ. Канада дарвозасига иккинчи голни ҳам урдик. Иштаха таом пайти очилади. Олға Ўзбекистон! Амир Саидовдан дубль. Ҳакам ВАР қароридан сўнг голни инобатга олди. Амир Саидов рақиб жарима майдончасига кириб бориб дарвозани ишғол қилганди.
22. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. Бурчак зарбасидан тўп ўйинга киритилди. Оллаберган Каримовнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпи ҳеч кимга тегмасдан дарвозадан жой олди, деб ўйлаган эдик. Лекин ФИФА расмийлари Ричард Чуквуга автогол ёзишди. Расмий қоғозлардан четга чиқа олмаймиз.
21. Бурчак зарбаси ишладик.
19. ЗАРБА. Канаданинг навбатдаги ҳужуми яхши ҳам самарасиз якунланди. Чимере Омезе йўллаган зарба хавфли кўриниш олди.
16. ЗАРБА. Яна Канада дарвозамиз томон юриш қилиб кўрди. Тарик Таҳиднинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди. Рақибга зарбалар йўллашига имкон бериб қўймоқдамиз.
14. ЗАРБА. Канададан хавфли ҳужум. Тайлер Лондоно ҳимоячиларимиздан илгарилаб кетиб зарба йўллади. Ноаниқ.
8. ЗАРБАААА. Яна Мирзаев фаоллик кўрсатди. Жарима майдончаси ичида Лазизнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўп канадалик посбоннинг қўлига бориб тушди. Ёмон эмас.
6. ЗАРБАААААААААААА. Лазизбек Мирзаев жарима зарбасини аниқ ижро этди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ўйиндаги илк хавфли вазият ўзбекистонлик ўсмирлар томонидан содир этилди.
5. Канада жарима майдончасига яқин нуқтада жарима зарбаси ишладик. Шодиёр Шодибоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Гол уриш учун жуда қулай нуқта!
3. Канада дарвозамиз томон илк ҳужумни уюштирди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди.
- Учрашув бошланди. Йигитларга омад тилаймиз. Олға Ўзбекистон!
- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиялар янгради. Барча нарса тайёр. Биз ҳам тайёр!
- Учрашув бошланишига бир неча дақиқалар қолди. Маълумот учун, гуруҳдаги дастлабки учрашувда Испания Малини 1:0 ҳисобида енгди.
Комментарии