RU

Последние новости

03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон камбэк қайд этиб, Испания билан дуранг ўйнади Новости

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон камбэк қайд этиб, Испания билан дуранг ўйнади

U-17 Жаҳон чемпионати "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

U-17 Жаҳон чемпионати

"B" гуруҳи. 3-тур

Ўзбекистон – Испания 2:2 (ТУГАДИ)

"Манаҳан" стадиони. Суракарта. 14:00

Ҳакамлар: Августо Арагон, Рикардо Барен, Андрес Гуттиерез (учаласи – Эквадор), Юди Нурсаҳяга (Индонезия)

VAR: Жон Пердомо (Колумбия)

AVAR: Исмаэль Корнейо (Словения)

Гол: Игор Ойоно (Робертор Мартин) 10, Роберто Мартин (Марк Бернал) 20, Беҳруз Шукуруллаев 45+4, Амир Саидов 54

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Беҳрузжон Каримов (18.Жасур Ҳикматуллаев,56) 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов (14.Шодиёр Шодибоев,86) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов (3.Яҳё Ўринбоев,86), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.

Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов,  6.Озодбек Ўктамов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Қувончбек Абраев, 15.Озодбек Эргашов, 

Испания: 1.Рауль Хименес, 4.Йон Мартин, 7.Пабло Лопес (19.Даниэл Янез,64) 8.Роберто Мартин, 11.Пеио Хуестамендиа ( 20.Яго Пауло,74) 12.Игор Ойоно (9.Марк Гуиу,79) 14.Изан Мерино, 15.Андрес Куенка, 16.Марк Бернал (8.Пау Прим, 64), 17.Оскар Меса, 18.Куим Жунйент (10.Хуан Эрнандес,64)

Захира: 13.Фран Аброл, 21.Маркос Гонсалес, 2.Эктор Форт, 3.Дани Муньос, 5.Пау Кубарси, 

Огоҳлантириш: Йон Мартин (Испания) 47

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Ирода учун раҳмат йигитлар!

90+8. Сўнгги сониялар. Жаноб ҳакам чалинг ҳуштакни! Тамом. Бўлди. 

90+5. Испания жарима зарбаси ишлади. Узатма ноаниқ. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. Яна 8 дақиқа футбол кўрамиз. 

85. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Оллаберган Каримов ўрнига Яхё Ўринбоев, Амир Саидов ўрнига Шодиёр Шодибоев тушди. 

83. Янез чап қанотдан кириб бориб зарба йўллашга ҳаракат қилди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди. 

82. Муҳаммадюсуф Собиров Мартиннинг зарбасини хотиржам ушлаб олди. 

80. Гуруҳдаги кейинги учрашувда Мали Канадани 3:1 ҳисобида таслим қилмоқда. 

79. ЎЗГАРИШ. Испания, Игор Ойоно ўрнига Марк Гиуу тушди. 

78. Ўйин давом этади. 

77. Сув ичиб олиш учун бир дақиқалик танаффус.

74. ЎЗГАРИШ. Испания Пеио Хуестамендиа ўрнига Яго Пауло тушди. 


73. Майдон марказида Тўлқинбековга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Барчаси жоида. 

64. ЎЗГАРИШ. Испания, Куим Жунйент ўрнига Хуан Эрнандес, Марк Бернал ўрнига Пау Прим, Пабло Лопес ўрнига Даниэл Янез тушди. 

57. Испания мураббийлари бир йўла 3та ўзгариш тайёрламоқда. 

56. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Беҳрузжон Каримов ўрнига Жасур Ҳикматуллаев тушди

55. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Амир Саидовнинг голи инобатга олинди. Яшавор Амир!

55. Ҳакам VAR билан гаплашмоқда. 

53. Амир Саидов рақибидан қочиб кетиб дарвозани ишғол қилганди. Лекин гол ҳисобга олинмади. Амир ўйиндан ташқари ҳолатда қолган, дея хулоса беришди. VAR бор!

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. Йон Мартинга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. ЗАРБАААААА. Реимовнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. Прессинг натижасида тўпни олиб қўйишга эришдик. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

Танаффусга руҳан устунлик билан кириб кетяпмиз. Бўшашмаймиз. 

45+3. ГООООООООООООООООООООООООЛ. Испания ҳимоячилари ва дарвозабонлари бир-бирини тушунмай қолди. Саидов босимни давом эттирди. Шукуруллаев эса вазиятга нуқта қўйди, 1:2. Ҳисоб қисқарди.

 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Мирзаевнинг бурчак зарбасидан сўнг Абдуллаев ва Рауль Хименес тўқнашиб кетди. Хавфли вазият юзага келганди. 

40. Вакилларимизда бурчак зарбаси. 

33. ЗАРБААА. Испания бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Жон Мартиннинг боши билан йўллаган зарбасини Жуматов дарвоза чизиғи устидан қайтарди. 

31. ЗАРБААА. Азизбек Тўлқинбековнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ҳимоячиларга тегиб ўтиб кетди. Бурчак зарбасига эгамиз. 

25. Йўқотадиган ҳеч нарса йўқ! Олдинга ўтиш керак. 

18. ГОЛ. Собиров яна нима қилиб берсин? Марк Берналнинг 17 метрлардан йўллаган биринчи зарбасини Собиров қайтарди. Қайтган тўпдан сўнг Мартин дарвозага зарба йўллади. Собиров унда ҳам сейв қилди. Лекин охирги уринишда Мартин дарвозамизга йўл топди. Ҳимоячиларимиз бу вазиятда футболчини бўш қолдирганди. 

14. Учрашувнинг бу дақиқасига келиб ниҳоят биз ҳам олдинга ўтдик. Лазиз Мирзаевнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

12. Яна ўша ўнг қанотдан рақиб ҳужумини ўтказиб юбордик. Собиров тўпни ушлаб олди. 

9. ГОЛ. Испания учрашувда ҳисобни очди. Дастлаб Робертор Мартин чаққон ҳаракатлар билан ёриб кириб оҳиста зарба йўллади. Собиров қайтарган тўпни Игор Ойоно дарвозамиз тўрига жойлаб қўйди. 

6. Испаниянинг икки қанотларни ишга солган ҳолда ҳимоямизни ёриб киришга ҳаракат қиляпти. 

5. Бу сафар ўнг қанотдан Изан Мерино кириб бориб зарба йўлладб кўрди. Ноаниқ. 

4. Яна ўша Пабло чап қанотдан тўпни юқорилатиб жарима майдончамизга узатди. Собиров тўпга яхши чиқиб келди,

3. СЕЕЕЕЙВ. Испания футболчиси Пабло Лопеснинг жарима майдончамизга узатиб берган тўпини Муҳаммадюсуф Собиров қайтарди.

 

Ўйинга старт берилди. Олға Ўзбекистон!

- Учрашув 14:00да бошланади. 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика