RU

Последние новости

10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  10

U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар Новости

U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид қизиқарли янгиликлар билан таништириб борамиз.

Аргентина ОАВ Индонезияга нисбатан киноя ишлатди

Аргентинанинг Sol Play 91.5 нашри 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарлардан бири Жакартани яқин бир неча йил ичида сув қаърига чўкиб кетадиган шаҳар деб атади.

"Сайёрамиздаги аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турадиган, 10 миллиондан ортиқ аҳолига эга Жакартада кўплаб муаммолар мавжуд. Ява денгизи қирғоқларида жойлашган шаҳар ерости сувлари таъминоти туфайли ҳар йили 25 сантиметрга чўкмоқда", дейилади хабарда.

ФИФА президенти Жанни Инфантино эса Индонезияни гўзал мамлакат деб атади. 

"Бир ҳафтадан сўнг мафтункор Индонезияда келажакдаги футбол юлдузларини бирлаштирадиган турнир бошланади", деб ёзган Инфантино Инстаграмдаги саҳифасида.

Мали мундиалда чемпион бўлмоқчи

U-17 жаҳон чемпионатида Испания, Ўзбекистон ва Канада билан бир гуруҳдан ўрин олган Мали терма жамоаси мундиалда чемпион бўлишни мақсад қилган.

Жамоа матбуот бўлими ходими Иброҳим Зе Кулибалининг таъкидлашича, турнирга кўрилган жидий тайёргарлик мундиал чемпионлиги учун замин яратади.

Айтилишича, Индонезиянинг иссиқ иқлими Африка об-ҳавоси билан деярли бир хил, бу эса жамаонинг мослашиш жараёнини тезлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Мали ЖЧга тайёргарликни дастлаб ўз мамлакатида, сўнгра Саудия Арабистонида олиб борди.

Мундиалда ВАРдан фойдаланилади

U-17 жаҳон чемпионатининг барча учрашувида ВАР технологиясидан фойдаланилади. Бу ҳақда Ташкилий қўмита аъзоси Аря Синулингга маълум қилди. Қайд этилишича, мусобақадаги барча учрашувда ВАР ишлайди.

Эквадор ортиқча юк билан келди

Эквадор U-17 терма жамоаси Индонезиянинг Сурабая шаҳридаги Хуанжа аэропортида муаммога дуч келди. 37 кишидан иборат делегация автобусда меҳмонхонага йўл олиши керак эди. Бироқ улардаги юк ҳажми автобус сиғими чегарасидан ошиб кетгани учун барча буюмларни транспорт воситасига жойлашнинг имкони бўлмади. Ташкилотчилар томонидан ортиқча юк учун бошқа юк ташиш транспорти жалб этилгани айтилган.

Польшалик тўрт нафар футболчи маст ҳолатда қўлга олиниб, мамлакатига қайтариб юборилди

Польша U-17 терма жамоасининг тўрт нафар футболчиси Индонезиянинг Бали шаҳрида спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ҳибсга олиниб, ўз мамлакатига қайтариб юборилди.

Хабар берилишича, Оскар Томчик (ҳужумчи), Филип ВОльский (ярим ҳимоячи), Ян Лабедзки (ярим ҳимоячи) ва Филип Розга (ярим ҳимоячи) турнир бошланишидан илгари Польшага қайтиб жўнаб кетди. Футболчиларга нисбатан Польша футбол федерацияси томонидан чора кўрилиши маълум қилинган.

Раджа Наингголан турнир меҳмонларидан бири 

"Интер" ва "Рома" клублари собиқ футболчиси Раджа Наингголан Индонезия футбол ассоциацияси раиси Эрик Тоҳир таклифига биноан Индонезияга ташриф буюрди. У турнир тарғиботи иштирок этади.

Наингголан келиб чиқиши бўйича Индонезияга ҳам  алоқадор ҳисобланади. Бироқ у Бельгия терма жамоасида ўйнашни афзал кўрган.

ФИФА Ҳюндаи компаниясидан 148та автомобил олди

ФИФА U-17 жаҳон чемпионати ҳамкори бўлган Ҳюндаи компаниясидан 148та автомобил олди. Улардан турнир давомида ташкилий ишлар, меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика