RU

Последние новости

20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  0 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  4 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  20 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  43 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  8 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида Новости

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида

Ислом Исмоилов шогирдлари иштирок этадиган U-17 Жаҳон чемпионатининг янгича формати билан танишамиз.

U-17 терма жамоамиз Саудия Арабистони майдонларида ўтказилаётган Осиё Кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда. Куни кеча Ислом Исмоилов шогирдлари чорак финал доирасида БАА терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Финал остонасида КХДР ёки Индонезия бизга рақиблик қилади.

Терма жамоамиз аллақачон мундиал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Ўсмирларимиз гуруҳ босқичининг 2-турида Чин юрти вакилларини 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши маълум бўлган эди.



Янгича мундиал

2024 йилнинг 14 март кунида ўтказилган ФИФА Конгрессида расмий кенгаш U-17 Жаҳон чемпионати 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилишини эълон қилганди. Ўсмирлар ўртасидаги мундиал авваллари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилар эди. Эндиликда мусобақада 24 та эмас, балки 48 та терма жамоа иштирок этади. 

Ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки тўрт мусобақасига, яъни 2025 йилдан бошлаб 2029 йилга қадар Қатар мезбонлик қилади. Бу қарор мамлакатнинг ривожланган инфратузилмаси ва йирик футбол мусобақаларини ташкил этишдаги катта тажрибаси билан боғлиқ.



Иштирокчилар сони кўпайгани туфайли саралаш мусобақасида ҳам бир нечта ўзгаришлар рўй берди. Масалан, аввалги йиллари Осиёга тўртта йўлланма берилган бўлса, эндиликда "чипта"лар сони 8 та етди. Бу дегани гуруҳдан чиққан барча 8 жамоа ЖЧ йўлланмасига ҳам эга бўлади. Айнан шу ўзгариш туфайли терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда муваффақиятли иштирок этганидан сўнг мундиал йўлланмасига эга чиқди.


Мусобақа формати

Мундиалда иштирок этадиган барча жамоаларнинг номи ҳам аниқ бўлиб улгурди.

Осиё: Қатар(мезбон), Индонезия, Япония, КХДР, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.

Африка: Буркина-Фасо, Кот-д’Ивуар, Миср, Мали, Марокаш, Сенегал, Жанубий Африка, Тунис, Уганда, Замбия.

Конкакаф: Канада, Коста-Рика, Эль-Сальвадор, Гаити, Гондурас, Мексика, Панама, АҚШ.

Жанубий Америка: Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Парагвай, Венесуэла, Аргентина.

Океания: Фижи, Янги Каледония, Янги Зеландия.

Европа: Австрия, Бельгия, Хорватия, Чехия, Англия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Ирландия Республикаси, Швейцария.



Энди эса янгиланган мусобақа форматига эътибор қаратсак. Жаҳон чемпионати 3-27 ноябрь саналарида Қатар майдонларида ўтказилади. Қуръа санаси ва мусобақага мезбонлик қиладиган стадионлар ҳали эълон қилинмади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган 48 терма жамоа тўрт жамоадан иборат 12 та гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа 1/32 финалга йўл олади. 1/32 финалдан бошлаб мусобақа тўғридан-тўғри тарк этиш тизимида давом эттирилади.

Қизиғи шундаки, плей-офф босқичидаги учрашувларнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, ғолиб жамоа номи пенальтилар серияси орқали аниқланади. Мусобақа давомида қўшимча таймларга мурожаат этилмайди.



Гуруҳ босқичи якунлангандан сўнг бир гуруҳдаги икки ёки ундан ортиқ жамоаларнинг очколари сони тенг бўлса, мусобақа жадвалидаги ўринларни аниқлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланган тартибда қўлланади: 

А) Ўзаро ўйинда тўпланган очколар сони;

Б) Ўзаро ўйиндаги энг яхши тўп фарқи;

С) Ўзаро ўйинда урилган голларнинг энг кўп миқдори.


Гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа қуйидаги мезонларга кўра аниқланади:

А) Гуруҳ босқичида тўпланган энг кўп очко;

Б) Гуруҳ босқичидаги тўплар фарқи;

С) Гуруҳ босқичида киритилган энг кўп голлар сони;

Д) Жамоалардаги интизомининг энг юқори рейтинги (сариқ ва қизил карточкалар)

Е) ФИФА томонидан ўтказиладиган қуръа.


Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика