U-16 Осиё чемпионати. Тожикистон Жаҳон чемпионатига боради
30 сен 2018 20:27
Новости
U-16 Осиё чемпионати. Тожикистон Жаҳон чемпионатига боради
Малайзия мамлакатида U-16 Осиё чемпионати чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Биринчи чорак финалда Япония Уммон ўсмирларини мағлуб этиб ярим финалга чиққанди. Бундан ташқари Япония 2019 йил Перу мамлакати мезбонлик қилувчи U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Бироз олдин КХДР ва Тожикистон ўртасидаги чорак финал учашуви якунига етди. 1:1 ҳисобида тугаган ўйинда ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда қўшниларимиз омадлироқ чиқиб ярим финал ҳамда ЖЧ-2019 йўлланмасига эга бўлишди.
Ушбу Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан 4та жамоага ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмаси тақдим этилади.
Эртага чорак финалнинг яна иккита учрашуви бўлиб ўтади.

TAS-IX эмас
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии