U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди
17 сен 2017 08:01
Новости
U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди
Турнинг дастлабки ўйинида Шри-Ланка ва Баҳрайн ўсмирлари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган баҳрайнликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудия Арабистони ва Иордания ўйинида мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада ўз иштирокини 2-турдан бошлайди. Дилшод Нуралиев шогирдлари илк ўйинни Баҳрайнга қарши ўтказади.
U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
16 сентябрь, шанба
Шри-Ланка – Баҳрайн 0:6
Иордания – Саудия Арабистони 2:1
Биринчи турдан кейин “А” гуруҳи жадвали қуйидаги кўринишни олди.
№ | Жамоа/“А” гуруҳи | Ў | Ғ | Д | М | Т/Н | О |
| 1. | Баҳрайн | 1 | 1 | 0 | 0 | 6-0 | 3 |
| 2. | Иордания | 1 | 1 | 0 | 0 | 2-1 | 3 |
| 3. | Саудия Арабистони | 1 | 0 | 0 | 1 | 1-2 | 0 |
| 4. | Шри-Ланка | 1 | 0 | 0 | 1 | 0-6 | 0 |
| 5. | Ўзбекистон | 0 | 0 | 0 | 0 | 0-0 | 0 |
Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишиш мумкин.
18 сентябрь, душанба
Баҳрайн – ЎЗБЕКИСТОН
Шри-Ланка – Иордания
20 сентябрь, чоршанба
ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка
Саудия Арабистони – Баҳрайн
22 сентябрь, жума
Иордания – ЎЗБЕКИСТОН
Саудия Арабистони – Шри-Ланка
24 сентябрь, якшанба
Баҳрайн – Иордания
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони
Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии