RU

Последние новости

08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  3 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  4 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   18

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада Новости

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада

18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 14:30да ўсмирлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.

Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4-саватчадан жой олади. Сабаби мазкур саватчалар олдинги U-16 Осиё чемпионати натижаларига қараб тузилган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган қитъа чемпионатига чиқа олмагани боис сўнгги саватчадан ўрин олган. Биз билан бир саватчада бўлган Хитой, Қатар ва БАА гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.

Маълумот учун, бу йилги қуръа ташлаш жараёнида қўшниларимиз Тожикистон ўсмирлари 1-саватчада бўлишади. Сабаби икки йил олдин ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида Тожикистон финалга қадар етиб борган ва Японияга ютқазиб қўйган эди.

Баҳрайн мусобақа мезбони сифатида автоматик тарзда биринчи саватчада бўлади.


U-16 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея.

2-саватча: Австралия, КХДР, Индонезия, Уммон.

3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Арабистони.

4-саватча: Хитой, ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, БАА.



Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-16 Осиё чемпионати 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика