Тухель "Рома"да Моуринью ўрнини эгаллаши мумкин
08 мар 2023 15:14
Новости
Тухель "Рома"да Моуринью ўрнини эгаллаши мумкин
Агар Жозе Моуринью "Рома" бош мураббийлигидан кетса, германиялик мутахассис Томас Тухель жамоа бошқарувига келади.
Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, римликлар раҳбарияти Тухелни португалиялик мутахассисни алмаштириш учун идеал вариант деб ҳисоблаяпти.
Немис мураббийининг сўнгги иш жойи "Челси" бўлиб, у билан 2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.
Аввалроқ агар жамоа Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, Моуринью Италия клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
"Рома" А Серияда 25 турдан кейин 47 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии