Тухель: "ПСЖнинг ҳамма етакчилари майдонга қайтганидагина жамоа пенальтичилари ҳақида қарор қабул қиламиз"
17 авг 2018 18:45
Новости
Тухель: "ПСЖнинг ҳамма етакчилари майдонга қайтганидагина жамоа пенальтичилари ҳақида қарор қабул қиламиз"
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель янги мавсумда пенальти тевупчи қандай аниқланишига оид вазиятни айтиб берди.
Ўтган мавсум Неймар ва Эдинсон Кавани пенальтини талашиб қолишган эди.
"Аввалги жамоаларимда бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаган, бироқ бу ерда бошқача эканлигини тушундим. Биз бу масалани ижобий ҳал қиламиз. Жамоамда гол уришни истайдиганлар кўплигидан хурсандман. Кавани қайтганидан мамнун бўлдим, у яқинда қайтган бўлсада идеал формада. ПСЖнинг барча етакчилари майдонга қайтганидан сўнг қарор қабул қиламиз" - дейди Тухель.
ПСЖ Франция чемпионатининг биринчи турида "Канн" билан ўйнади ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Комментарии