Тухел “Лестер”дан учралган мағлубият ҳақида: “Шунчаки омад юз ўгирди. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик”
16 мая 2021 07:41
Новости
Тухел “Лестер”дан учралган мағлубият ҳақида: “Шунчаки омад юз ўгирди. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик”
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги финалида “Лестер”га (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Мағлубиятдан хафамиз, лекин йигитлар кўрсатган ўйинга ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Ўйлашимча, биз ғалабага ҳақлироқ эдик. Шунчаки омадимиз келмади. Бундай савиядаги ўйинларда омад ҳам кераклигини яширмаганман.
Биз яхши ҳимояландик, яхши қарши ҳужумлар ташкил этдик, Европада қарши ҳужумлардан самарали фойдалан оладиган энг яхши жамоага ўз услубида ҳаракат қилишга имкон бермадик. Ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантиришда бироз шошқалоқликка йўл қўйдик.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин назоратини ўзимизда сақлаб қола олдик. Аммо йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Фантастик гол ва ўта омадли зарба. Ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлди. Мэйсон офсайд чегарасида эди. Умуман бугун бизга шунчаки бизга омад етишмади”, деди Тухель.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии