Тухель кубок финалидаги мағлубият ҳақида нималар деди?
15 мая 2022 10:00
Новости
Тухель кубок финалидаги мағлубият ҳақида нималар деди?
Англия Кубоги финалида “Челси” пенальтилар сериясига кўра “Ливерпул”га ютқазди.
“Лига кубоги финалида бўлгани каби ҳозир ҳам афсусланмайман. Жамоам билан фахрланаман.
Дунёнинг энг хавфли жамоасига қарши финалда умумий 240 дақиқа ўтказдик. Бу сафарги ҳисоб эса 0:0. Қўлимиздан келганини қилдик. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлсак ҳам, фахрланамиз.
Улар билан тафовутни камайтириш учун ўйинни энг юқори темпда ўтказа олишимизни бир неча бор кўрсатдик. Барча натижалар муносиб бўлди, гарчи улар бошқа кўринишда бўлиши ҳам мумкин эди.
Фарқи шундаки, улар доимо шундай ўйнай олишади. Бугун бизда кўп ўйинчилар йўқ эди. Канте битта машғулотда қатнашди, Ковачич эса жароҳат билан ўйнади… “Ливерпул”да эса катта таркиб бор. Фарқ мана шундан чиқди”, дейди Томас Тухель.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии