RU

Последние новости

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

"Турон" вице-президенти Александр Азимов билан интервью: Жамоанинг хориж йиғини, таркибга янги жалб этилаётган футболчилар ва олдиндаги мақсадлар ҳақида Новости

"Турон" вице-президенти Александр Азимов билан интервью: Жамоанинг хориж йиғини, таркибга янги жалб этилаётган футболчилар ва олдиндаги мақсадлар ҳақида

Хабарингиз бор, Яйпаннинг "Турон" клуби 6-июль санасидан Тожикистон давлатида ёзги йиғинни олиб бормоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур йиғин тафсилотлари ва жамоанинг олдиндаги режалари хусусида клуб вице-президенти Александр Азимов билан боғланиб интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни келтирилмоқда.

- Александр Узакович, ассалому алайкум. Сиз жорий мавсум аввалида "Турон" клуби вице-президенти лавозимига тайинлангандингиз. Айтингчи, ортда қолган давр ичида жамоада қандай ишлар амалга оширилди?

- Ва алайкум ассалом. Аввало биринчи навбатда сўзимни "Турон" мухлисларига миннатдорчилик билдириш билан бошламоқчиман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишди ва фаол қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Мен клуб вице-президенти лавозимига тайинланганимда раҳбарият жамоани Суперлигага қайтариш вазифасини қўйган. Аллоҳнинг ўзи қўлласин, ҳозир биз бутун жамоамиз билан ушбу мақсадни амалга ошириш ҳаракатидамиз. Бу йўлда ҳамманинг ўрни муҳим, жамоа, футболчилар, мураббийлар, ишчи-ходимлар ва албатта мухлисларнинг ўрни муҳим. Имкониятдан фойдаланиб барча мусулмон аҳлини кириб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан табриклайман. 

Албатта биз ортда қолган давр мобайнида бир қатор ишларни амалга оширдик. Жумладан, энг муҳим жиҳатлардан бири, биз клубда қатъий интизомни ўрнатдик. Жамоада тартиб ва интизом қатъий бўлмаса, ижобий натижа кутиш қийин. Шу сабабдан ҳам биз биринчи жамоада навбатда қатъий интизом муҳитини йўлга қўйдик. 

Янги мавсумда жамоамизда мураббийлар штаби ўзгарди. Ҳа, бош мураббийимиз ёш, лекин биз жамоамиз билан унга ишонамиз. Қўлга киритилаётган ғалабалар учун футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдириш ўринли бўларди. Клуб раҳбарияти бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишган, биз ҳам шунга муносиб тарзда ишончни оқлашимиз, олдимизга қўйилган вазифани уддалашимиз шарт. Клуб қароргоҳида ким ишлаётган бўлса, ишчи ходим ёки мутахассис, мақсадимиз йўлида ҳар бирининг ўрни муҳим. Мавсум аввалида жамоамизга Германияда фаолият олиб бораётган мутахассис - Вадим Барнични таклиф этдик. Ушбу мутахассис жамоада овқатланиш тартибини ўзгартирди ва ўз назоратини йўлга қўйди. Машғулотлар ҳам янгича ёндашувлар асосида ташкил этилмоқда, албатта буларнинг барчаси майдонда сезилмасдан қолмайди.

- Футбол мухлислари сизни "Памир" клубидаги фаолиятингиз орқали яхши танишади. Футболчилик даврингизда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушгансиз. Айтингчи, ўзбек футболи фахрийларидан кимлар билан ҳозирга қадар дўстона муносабатларни сақлаб келмоқдасиз?

- Ҳа тўғри, мен "Пахтакор"га қарши бир неча бор ўйнаганман ва голлар урганман. Ўзбек футбол мухлислари шу орқали мени яхши билишади.  Албатта, юртингизда менинг яқин дўстларим бор. Масалан Марат Кабаев билан яқин дўстмиз, кўп учрашамиз, айрим масалаларни биргаликда муҳокама қиламиз. Бундан ташқари Геннадий Денисов ва Нуриддин Амриевлар билан ҳам қалин дўстмиз. Улар билан деярли ҳар куни гаплашиб турамиз, фикр алмашамиз, ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашамиз. Умуман айтганда дўстона алоқаларни сақлаб қолганмиз.



- Жамоа Тожикистон давлатида хориж йиғинини ташкил этиши сизнинг таклифингиз эвазига амалга оширилдими?

- Тожикистонда ташкил этилаётган йиғин "Баҳористон" сиҳатгоҳида ўтказилади ва жами 10 кун давом этади. Бизга қулайлик жиҳати, сиҳатгоҳга яқин жойда машғулот майдони ва стадион бор. Бу менинг таклифим эканлиги ҳақида айтадиган бўлсак, албатта йўқ. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ўзаро фикр алмашган холда шу қарорга келинган. Яна бир қулайлиги, "Баҳористон" сиҳатгоҳи Яйпан шаҳридан унчалик ҳам узоқ масофада эмас. Биз бу билан футболчиларни узоқ йўл босиб энергия йўқотишларини олдини оламиз. Ҳозирда клуб бош директори Собир Ҳамидов ва жамоа бош мураббийи Анвар Бердиевлар жамоа билан бирга ва йиғинни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун астойдил ишлашмоқда.

- Хориж йиғинида "Турон" таркибига янги футболчилар ҳам жалб этиладими?

- Ҳа, албатта, йиғин давомида таркибга янги футболчилар жалб этилади. Биз ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда жамоа таркибига янги футболчиларни жалб этмоқдамиз. Таклиф этилган футболчи жамоага ярим мавсум эмас, балки кўпроқ муддатга фойдаси тегсин. Ҳозир ҳам, мавсум якунида ҳам селекция режаларимиз бор, тўхтатмаймиз. "Баҳористон" сиҳатгоҳида ташкил этиладиган йиғинга 2 нафар янги легионер футболчи таклиф этилган. Улардан бири Сергей Морозов, Россия давлатидан бўлган марказий ҳимоячи, ёшлар ўртасида Европа чемпионлигини қўлга киритган. Кейингиси қанот ҳимоячи ампуласида ўйнайди, Денис Островский. У ҳозир "Турон" ҳимоя чизиғида ўйнаб келаётган Марлен Чобанов билан Украинада биргаликда ўйнаган. Албатта, улар кўрикдан муваффақиятли ўтиб жамоамизга фойда келтиришларига, ютуқ ва ғалабаларга ўз ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз.



- "Турон"нинг олдиндаги режа ва мақсадлари қандай?

- Албатта, биз бу йилги мавсумда жамоани Суперлигага қайтариш вазифасини олганмиз ва бунга астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Айтиб ўтганимдек, ушбу мақсад учун жамоанинг ҳар бир аъзоси биргаликда интилиши лозим. Клуб раҳбари ва таъсисчилари Қодирхон Аҳмедов, Олимхон Аҳмедовлардан яратиб берилаётган шароитлардан миннатдормиз. Жамоа бу - яхлит бир оила, бунда ўша оиланинг ҳар бир вакили муҳим аҳамият касб этади.  Сўзим якунида барча мусулмон аҳлини яна бир бор кириб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан табриклайман. Қадрли мухлислар! Байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказинг, ҳамиша ўзингизни асранг, соғ-саломат бўлинг. Жамоамиз иштирокидаги навбатдаги учрашувларда барчангизни аъло кайфиятда кўришни истаймиз. 

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика