RU

Последние новости

19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  0 19:25Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  16 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  5 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  3 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  4 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  11 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  41 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди Новости

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Нефтчи" учрашуви 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

10 ноябрда эса мазкур тур доирасидаги яна бир учрашув — "Бухоро" – "Олимпик" ўйини ўтказилади.

"Лига тақвим тузишда Қўқон мезбонлик қилаётган йирик халқаро фестивални инобатга олган бўлиб, "Қўқон-1912" футбол клуби иштирокидаги ўйинлар санасини шундан келиб чиқиб белгилаганди. Бироқ фестивалга хориждан кутилганидан кўпроқ меҳмонлар келаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти ҳокими Қўқонга қўшни бўлган Яйпандаги чемпионат учрашуви санасини ўзгартириш масаласида таклиф билан чиқди. "Турон" ва "Нефтчи" халқаро майдонда иштирок этмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди. Боиси, сўнгги йилларда Фарғона дербиси ўзига ҳос аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиқиб, биз учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради.

Аввалроқ Лига "Олимпик" футбол клуби асосини ташкил қилувчи қатор футболчилар Осиё ўйинларида иштирок этишидан келиб чиқиб, жамоанинг 19-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйинини ноябрь ойидаги ФИФА кунларига яқинлаштиришга қарор қилганди. Эндиликда Фарғонанинг икки клуби ҳам шу паллада кураш олиб бориши белгиланди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика