RU

Последние новости

14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   26 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  15 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  16 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0

"Турон" назорат учрашувида "Андижон" ёшлари билан дуранг ўйнади Новости

"Турон" назорат учрашувида "Андижон" ёшлари билан дуранг ўйнади

Бугун "Андижон" (U-21) жамоаси Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйин Андижон вилояти “Олтинкўл" ўйингоҳида ташкил этилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Андижон" ёшлари рақиблари дарвозасига гол киритиб, ҳисобни очдилар. Андижонликларнинг тезкор голига Дилмурод Қаҳҳоров муаллифлик қилди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб "Турон" жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов "Андижон" ёшлари дарвозасига гол киритиб, ўртадаги мувозанатни тиклади - 1:1. Биринчи бўлим шу тариқа дуранг натижа билан якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Кетма-кет учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб келаётган ёш футболчи Дониёр Тўлашов 55- дақиқада “Турон" жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим сўнги дақиқаларига келиб Рустам Қўчқоров андижонликларнинг иккинчи голини киритди - 2:2. Учрашув шу тариқа дуранг натижа билан якунига етди.



Назорат учрашуви.

"Андижон" (U-21) - “Турон" 2:2 (1:1)

Голлар:
Дилмурод Қаҳҳоров (1:0), Мўйдин Мамазулунов (1:1), Дониёр Тўлашов (1:2), Рустам Қўчқоров (2:2)

Бош ҳакам: Алишер Тўхтасинов.

"Андижон" (U-21): Жавоҳир Қиличев, Абдуллоҳ Абдулазизов, Сардор Маъруфжонов, Машҳурбек Мирзаев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Пўлат Шарифов, Асилбек Азизов, Бекзод Ғаниев, Жамшид Ҳамидов

“Турон": Мухриддин Аҳмедов, Шохрух Холматов, Дониёр Тўлашев, Жасур Юлдашалиев, Оқил Маҳмудов, Аҳрор Умаржонов, Ойбек Ахматов, Аъзамжон Саминжонов, Достон Мелиқўзиев, Мўйдин Мамазулунов, Отабек Исроилов

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика