RU

Последние новости

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  3 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  44 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

"Турон" клубининг янги қароргоҳи очилиш маросими бўлиб ўтди Новости

"Турон" клубининг янги қароргоҳи очилиш маросими бўлиб ўтди

Теги :  Турон
Бугун Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида "Турон" клубининг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Хакимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, "Турон" ПФК президенти Олимхон Аҳмедов ва бошқа мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Маросим аввалида нуроний отахонлар иштирокида қуръон тиловат қилинди. Шундай сўнг карнай-сурнай садолари остида янги қароргоҳнинг расмий очилиш маросими бошланди ва клуб президенти Олимхон Аҳмедовга рамзий калит топширилди.

"Турон" футбол клубининг фойдаланишга топширилган янги қароргоҳи клуб тизимида фаолият олиб бораётган турли ёш тоифасидаги жамоалар футболчилар учун хизмат қилади. Ушбу масканда ўқув ва машғулот заллари, анжуманлар зали, тиббий соғломлаштириш хоналари, ётоқхона, ошхона, мураббийлар хонаси каби, ювиниш хоналари, бассейнлар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси жамоанинг ёш ва асосий таркиб жамоаларининг фаоллигини ошириш, соғломлаштириш, уларнинг жисмоний имкониятларини меъёрида ушлаб туриш каби мақсадларда фойдаланилади.

Клуб қароргоҳининг умумий қуввати 65 ўринга мўлжалланган. Қароргоҳнинг ўқув ва машғулот залларидан клуб академиясида таълим олаётган ёш футболчилар ҳам фойдаланишлари учун шароитлар ташкил этилади.




 

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика