RU

Последние новости

08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  3 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  39 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  28 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2

"Турон" жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда Новости

"Турон" жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда

Теги :  Турон
Яйпаннинг "Турон" клуби айни кунларда янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

Ҳозирга келиб шартномаси якунлангани боис бир қатор футболчилар жамоани тарк этди. Жумладан, клуб Фозил Мусаев, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Суннатилла Эрматов, Суннатилла Абдуллажонов, Даврон Умиров, Ғиёс Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов ва легионер футболчилар Синиша Бабич, Даян Поньевичлар билан хайрлашди. Шунингдек, истеъдодли футболчи Билолхон Тошмирзаев ижара асосида "Қўқон-1912" клуби сафига қўшилди.

Ўтган мавсумларда жамоа сафида ўйнаб келган Музаффар Музаффаров, Дониёр Исмоилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Аслиддин Тоштемиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов ва Отабек Зокировлар янги мавсумни ҳам "Турон" таркибида ўтказадиган бўлди.

Шунингдек, 7 январь кунидан машғулотларга киришган жамоа сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда, улар орасида ёш легионер футболчи ҳам бор.  

Ўтган мавсумни "Андижон" сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Абдуғани Камолов жамоа мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдиргани туфайли ушбу футболчи билан шартнома имзоланди. Бундан ташқари, аввалги мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев ҳамда давралар оралиғида ижара асосида самарқандликлар сафига қўшилган дарвозабон Мирзоҳид Жалиловлар яна "Турон"га қайтишди.

Ўз навбатида ёшлар жамоалари сафида ўзларини кўрсатиб келаётган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркибга жалб этилди. Хусусан, дарвозабонлар Амал Шавкетов, Отабек Агеев, ярим ҳимоячи Муҳаммадҳайит Қўлдашев, ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Элнурбек Турғуновлар айни кунларда асосий таркиб билан биргаликда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Ўтган мавсум ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олган кореялик легионер футболчи Ким Бойонг ҳам яқин кунларда машғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика