RU

Последние новости

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  11 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  27 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  100 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз" Новости

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Шўртан" билан кубок баҳсидан сўнг шогирдларимда руҳий жиҳатдан муаммолар бор эди. Лекин, бугунги учрашувгача бўлган вақт оралиғида бу борада ишладик. Йигитларга кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаргани учун раҳмат айтаман.

Кўрдингиз, беллашув тўлиқ назоратимизда ўтди. Ўзимиз яратган барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Камчилик ҳар доим бўлади. Ютган ўйинларимизда ҳам хатолар кузатилади. Футбол хатоларга бой ўйин. Истасак ёки истамасак барибир қаердадир камчиликлар юзага келади. Чемпиоанат энди бошланди. Ўйин сифатини янада яхшилаш учун бироз вақт керак.

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биринчи бўлимдан кейин боллар билан ҳисоб қалтис эканлигини ва хотиржамликка берилмасликни гаплашдик. Рақиб гол урадиган бўлса руҳий устунлик улар томонга ўтиб кетарди. Йигитларга иккинчи бўлимда ҳисобни унутиб майдонга тушишларини таъкидладик.

Кейинги тур ҳақида? Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. "Оқ-тепа" ҳам ўзига яраша кучли. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида бир қатор яхши савиядаги футболчилар жамланган. Бизни ўзимизни йўлимиз бор. Уларнинг ўзини йўли бор. Биз мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз",- дейди Ислом Исмоилов.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика