RU

Последние новости

14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  3 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61

Туркманистоннинг таниш тўп тепарлари. Сиз уларни яхши биласиз Новости

Туркманистоннинг таниш тўп тепарлари. Сиз уларни яхши биласиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2023" турниридаги навбатдаги рақиби – Туркманистон.

Қўшниларимиз сафида Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари билан танилган бир нечта футболчилар бор. Қуйида шу ҳақда сўз боради. 

Арсланмират Аманов 

Қолган жамоадошларига нисбатан маҳаллий ишқибозларимизга жуда яхши таниш бўлган футболчи Арсланмират Аманов ҳисобланади. 2015 йилда ОКМКдаги фаолияти орқали Суперлигамизда дебют қилган универсал ярим ҳимоячи кейинги мавсумларда "Бухоро", "Локомотив" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилнинг бошида икки йиллик танаффусдан сўнг яна ОКМКга қайтди. Сўнгги маротаба "Сўғдиёна"да тўп тепган туркманистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида оилавий сабабларга кўра "Аҳал"га ўтишга қарор қилди. Аманов бугунги кунда Туркманистон терма жамоасининг сардори ва энг тажрибали футболчиси. Аманов бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кета олади, агар орқа чизиқда биргина очиқ ҳудуд қолса, бу Аманов учун қулай фурсат ҳисобланади. 

Ўзбекистонда тўп тепган клублари: ОКМК, "Локомотив", "Бухоро", "Сўғдиёна".

Умумий статистикси: 102 та учрашув, 15 та гол, 10 та ассист, 10 та сариқ, 1 та қизил карточка, Ўзбекистон кубогида 7 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, ОЧЛда 6 та ўйин 4 та ассист.


Дидар Дурдиев 

Туркманистонлик ярим ҳимоячи Дидар Дурдиев бир неча мавсум олдин қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб, трансферлар ойнасининг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади, шекилли, захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди-кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин, 129 дақиқа.


Абди Башимов

Мазкур футболчини ҳам ўзбек футболи оммаси унутганига кўп бўлгани йўқ. 2020 йилнинг биринчи даврасида "Қизилқум"да тўп тепган футболчи 7 та ўйинда иштирок этганди. Эсингизда бўлса, ўшанда навойиликлар таркибида Абди Башимов билан бир қаторда Вазиргелди Ильясов ҳам ўйнаган эди.  


Қўшимча

Мейлис Диниев - Бу футболчи ўтган йили Ўзбекистон мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида Туркманистон терма жамоаси сафида ёрқин ўйин кўрсатган эди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб у миллий жамоага сафида Тожикистонга қарши баҳсда дебют қилди. "Аҳал" билан 2022 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи учрашувларида 6та ўйинда 404 дақиқа ҳаракат қилди. Қанотларда яхши очиладиган ва тўпни "севадиган" Мейлис чап қанотда вакилларимизга бош оғриқ бўлишга уриниб кўради. Аҳмад Агамуродов устозлик қилган терма жамоадан Велмират Баллаков ҳам бугун Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2-тури доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон баҳси бугун Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика