RU

Последние новости

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  3 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  18 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  20 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью Новости

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью

Жорий йилда чемпионатимизда бир қатор легионерлар ўзларидан ижобий таассурот қолдиришга эришишди.

Уларнинг сафига "Навбаҳор"нинг тожикистонлик футболчиси Эҳсони Паншанбени ҳам кирита оламиз. Жамоага келган илк кунидан бошлаб мухлислар томонидан илиқ қарши олинган ярим ҳимоячига шу кунга қадар кўпгина чемпионатлардан таклифлар бўлди. Лекин нима учун "Навбаҳор"да қолишни афзал кўрди? Ушбу саволга қуйидаги интервью орқали жавоб олишингиз мумкин. 

- "Навбаҳор"да 2020 йилнинг иккинчи даврасидан бошлаб тўп тепиб келмоқдасиз. Деярли иккита мавсумни гувоҳи бўлдингиз. Жамоанинг мана шу икки мавсумдаги иштирокида қандай фарқ сездингиз? Таққослаган ҳолда баҳо бера оласизми?

- Ҳа, 2020 йилнинг иккинчи қисмида жамоага келгандим. Ўтган ва ундан олдинги мавсумда пастки ўринларни эгалладик. Шу боис катта фарқ кўрганим йўқ. Мухлислар биздан кўпроғини кутишади. 

- Клубга мослашиш ва ўйинга қўшилиб кетиш қийин кечмадими? Доим айтиб келамиз "Навбаҳор"да ўйнаб кетиш, босимни енгиб ўтиш осон эмас...

- Албатта, жамоага ва янги коллективга ўрганиш бироз вақт талаб қилди. Менимча ҳар бир футболчи бошқа бир жойга келганда маълум бир қийинчиликларга дуч келади. Бегона муҳит, мураббийнинг фалсафаси ва йигитлар билан чиқишиб кетиш. Тожикистон ва Ўзбекистон бир-бирига яқин халқ бўлгани учун ўрганиш қийинчилик туғдирмади. Жамоадошларим мени қўллаб-қувватлади. Мухлислар барча нарсани ишга солишди. 

- Бу мавсумнинг иккинчи даврасини ҳисобга олганда "Навбаҳор" қайси ўринларга мос, дея оласиз?

- Тан олиш керакки, биринчи даврада ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олганимиз йўқ. Иккинчи даврада эса нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Тартибли ўйин кўрсатдик. Натижалар ёмон бўлмади. Агарда чемпионат яна бир неча тур давом этганида "Навбаҳор" бемалол кучли тўртликдан ўрин эгалларди. 

- Ўтган мавсум якунида, мазкур йил ёзида бир қатор клублардан таклифлар бўлганди. Хусусан Туркия Суперлигаси вакили "Хатайспор" жамоаси сизни ҳарид қилмоқчи эди. "Лочинлар" сафида қолганингиз маош ва яхши шароитлар сабабми? Агарда ихтиёр ўзингизда бўлганида қайси бирини танлар эдингиз?

- Шартлар ва маошлар борасида сир сақлаш сиёсатини афзал кўраман. "Хатайспор" жуда яхши шароитларни таклиф қилди. Лекин икки томон трансферим борасида бир қарорга кела олишмади. 

- Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ҳам сизни ўз жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини айтганди...

- Барча таклифларни агентим билан бирга муҳокама қиламиз. Биз асосан янги таклифларни келажак фаолиятимга қанчалик таъсир қилиши ҳақида ўйлаймиз. "Истиқлол" мен ўсган, катта тажриба тўплаган жамоа. Балки бир кун келиб қайтарман.

- Собиқ жамоангизнинг ўтган мавсумдаги муваффақиятлари ва ОЧЛда кучли рақибларни мағлубиятга учратгани тасодифми?

- Йўқ, тасодиф эмас. "Истиқлол"даги кўп футболчилар Тожикистон терма жамоасида ўйнашади ва халқаро тажриба тўплашган. ОЧЛда бутун юрагим билан "Истиқлол"га мухлислик қилдим. Уларнинг ғалабасига ишондим. 

- "Навбаҳор" мухлисларига тилакларингиз ва кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Кейинги фаолиятим қандай бўлади ҳаммасини вақт кўрсатади. Мухлисларга эса стадионга келиб доим қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Улар энг яхшилари. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика