RU

Последние новости

03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  83 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  248 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  7 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  3 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  2 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  12 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  20 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Нури Шахин Новости

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Нури Шахин

14 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида Туркия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.
Биз сайтимиз орқали Туркия терма жамоасининг футболчилари билан таништиришда давом этамиз.

Ярим ҳимоячи Нури Козим Шаҳин 1988 йилнинг 5 сентябрь куни Германия Федератив Республикасининг Люденшайд шаҳрида туғилган.

Футболчи 1994-2001 йилларда "Майнерцхаген" клуби ўсмирлар жамоасида тўп тепган. 2001 йилдан бошлаб Дортмунднинг "Боруссия" клубига кўчиб ўтган. 2005 йил Туркия ўсмирлар терма жамоаси сафида  Перуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб 4та гол урган. Нури ўша мундиалнинг "Бронза тўп"ини ва "Кумуш бутса"сини қўлга киритганди. Ўша йили Туркия ўсмирлари сафида Шахин Европа чемпиони бўлганди.

2005 йил 6 августида Шахин Германия чемпионатидаги дебютини нишонлаганди. 16 ёшли қаҳрамонимиз Бундеслигада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди, ўша йилнинг 25 ноябрь санасида "Ньюрнбер" дарвозасига гол уриб энг ёш гол урган футболчи бўлди. 2007 йил ёзида у бир йилга "Фейеноорд"га ижарага берилди. Бу клуб билан бирга Голландия кубоги соҳиби бўлди.

Сўнгра яна "Боруссия"га қайтиб жамоа билан Германия чемпиони бўлди ва мавсумнинг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди. 2011 йил ёзида эса 10 миллион евро эвазига Мадриднинг "Реал" клубига кўчиб ўтди. Бу клуб сафида илк мавсумидаёқ Испания чемпиони бўлди. Аммо асосий таркибга кира олмади ва атига 4та ўйинда майдонга тушди. Ўтган мавсумни Шахин Англиянинг "Ливерпуль" клубида ижарада ўтказди. Бироқ бу ерда ҳам ярим ҳимоячи асосий ўйинчи бўла олмади.

Шу йилнинг 11 январь ойида футболчи Дормунднинг "Боруссия"сига ижарага берилди. Куни кеча клуб билан бирга Германия Суперкубоги соҳибига айланди.

Нури Шахин Туркия терма жамоасидаги илк учрашувини 2005 йил 8 октябрида Германияга қарши ўтказган. Ўртоқлик учрашуви мақомидаги ўйиннинг 85-дақиқасида майдонга тушган ярим ҳимоячи икки дақиқадан сўнг Оливер Кан дарвозасини ишғол қилганди...

Бугунги кунга қадар Шахин миллий терма жамоада жами 36та ўйин ўтказиб 2та гол урди.

Ютуқлари
Жамоавий

Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони (2005), Голландия кубоги соҳиби (2008), Германия чемпиони (2011), Испания чемпиони (2012), УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси (2013), Германия суперкубоги (2013).

Шахсий

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати "Бронза тўп" ва "Кумуш бутса" соҳиби (2005), Германия бундеслигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси (2010/2011).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика