Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)
01 фев 2023 09:35
Новости
Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)
Туркия чемпионати 22-турида “Карагюмрук” ўз майдонида “Бешиктош”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳисобни 33-дақиқада Женк Тосун очди. 2-тагм бошида эса мезбонларнинг россиялик легионери Магомед Оздоев гол уриб, мувозанатни тенглаштирди. Отабек Шукуров 69-дақиқада Андреа Бертолаччи ўрнига захирадан баҳсга қўшилди. Учрашувда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.
Андреа Пирло шогирдлари очколарини 23 тага етказиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Бешиктош” эса 39 очко билан 4-поғонада турибди ва пешқадам “Галатасарой” билан фарқ 9 баллни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фотиҳликлар кейинги турни 4 февраль куни сафарда “Анкарагуджу”га қарши ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии