RU

Последние новости

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

Арда Туран туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди Новости

Арда Туран туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди

Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган "Истанбул Башакшехир" ярим ҳимоячиси Арда Туран Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шехинга ҳужум қилди.

Маълумотларга кўра, футболчи қўшиқчининг хотини Озлем Шахинга тегажоғлик қилган, натижада жанжал келиб чиққан ва Туран қўшиқчининг бурнини синдирган. Беркай Шахин касалхонага ётқизилди ва операция қилинди. Воқеадан сўнг Туран муштлашувда жабр кўрган қўшиқчидан кечирим сўради.

Туран бу билан тўхтаб қолмади. Шу куни тунда у қурол билан шифохонага бориб Беркайдан узр сўради ва ўзини отиб ташлаши мумкинлигини айтди. "Мен у сенинг хотининг эканлигини билмагандим. Кечир. Хоҳласанг мени отиб ташлашинг мумкин", – деди Арда. Шахин эса бу таклифга рад жавобини берди.

Маълумот учун, Арда Тураннинг хотини Аслихан Доған айни пайтда фарзанд кутмоқда.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика