RU

Последние новости

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Туркия Футбол Федерацияси зилзиладан жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага 1 млн доллар хайрия қилди Новости

Туркия Футбол Федерацияси зилзиладан жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага 1 млн доллар хайрия қилди

Туркия Футбол Федерацияси ҳалокатли зилзила муносабати билан Туркиянинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш бошқармаси (AFAD) жамғармасига 20 миллион лира (1 миллион доллардан сал кўпроқ) юборди.

Бу ҳақда федерация сайтида хабар берилди.

6 февраль куни Туркияда 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.  

"Бизнинг юрагимиз вайроналар остида қолиб кетган ёки у ердан олиб чиқилишини кутаётган биродарларимиз билан бирга уриб турибди. Бутун Туркиянинг ўй-фикри азоб чекаётганлар ҳақида.

Мамлакатимиз сўнгги пайтларда дуч келган энг катта офатлардан бири бўлган ушбу зилзила асоратлари биргаликда даволаймиз, деб ишонамиз.

Миллий терма жамоаларимизнинг барча аъзолари, клубларимиз ва уларнинг раҳбарлари, барча футболчиларимиз, мураббийларимиз, ҳакамларимиз, мухлисларимизни хайрия акциямизни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз", – дейилади баёнотда.

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика