Туркия футбол федерацияси легионерларга лимитни юмшатмоқчи эмас
05 июл 2013 20:02
Новости
Туркия футбол федерацияси легионерларга лимитни юмшатмоқчи эмас
Туркия футбол федерацияси олий дивизионнинг 17 та клубидан тушган таклифга рад жавобини берди, деб хабар бермоқда "Turkish Football".
Клублар ТФФдан кейинги мавсумда легионерлар лимитини юмшатишни сўрашганди. Шундай қилиб, амалдаги регламент ўз кучида қолади. Унга кўра майдонда 6та захирада эса 2та легионер бўлишига рухсат бор. Бир йилдан сўнг эса майдондаги хорижлик футболчилар сони 5 тадан ошмаслиги керак бўлади.
Комментарии