"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш
02 мая 15:22
Новости
"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш мураббий ва физиотерапевтлар унга дам олишни маслаҳат бераётганини маълум қилди.
Куни кеча португалиялик футболчи Европа Лигаси ярим финал босқичида "Атлетик"ка қарши ўтказилган ўйинда (3:0) дубль қайд этганди.
"Менежер ва физиотерапевт менга сал бўшашиш ва дам олиш кераклигини айтишади, лекин мен бунга рози эмасман. Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади", – дея таъкидлади Фернандеш.
30 ёшли Фернандеш жорий мавсум 52 ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 18 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии