Тураннинг агенти: "Арда январда "Барселона"ни тарк этади"
03 дек 2017 14:43
Новости
Тураннинг агенти: "Арда январда "Барселона"ни тарк этади"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг агенти Аҳмад Булутнинг маълум қилишича, унинг мижози қишки трансфер ойнасида Каталония клубини тарк этади.
"Ҳозир у айнан қайси клубга кетиши аниқ эмас, аммо у январда "Барселона"ни тарк этади. Биз Испания, Италия ва Англиянинг уч-тўрт клуби билан музокара ўтказяпмиз.
15 кун ичида якуний қарорни қабул қиламиз. Иккита вариант бор - тўлиқ трансфер ёки ижара" - дейди агент.
30 ёшли Туран жорий мавсум ЛаЛиганинг бирорта учрашувида иштирок этмади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии