RU

Последние новости

17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  2 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  6 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3

Тур мухлислари - Тошкентда Новости

Тур мухлислари - Тошкентда

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда энг кўп мухлис тўплаган ўйин сифатида Тошкент дербиси етакчи бўлди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисини кузатиш учун стадионга 18770 нафар томошабин ташриф буюрди.

Бу кўрсаткич турдаги энг яхши натижага айланди. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол мухлислари сифатида тошкентлик ишқибозларни қайд этдик.

Бу борада иккинчи ўрин Қаршидаги ўйинда кузатилди. "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувида 11232 томошабин ташриф буюрди. Термиздаги "Сурхон" - "Динамо" беллашувида 9214 нафар мухлис келди. Тўртинчи кўрсаткич сифатида Навоийдаги ўйин киритилди. "Қизилқум" - АГМК ўйинини 7833 нафар ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди. Фарғонада ўтган "Қўқон-1912" - "Андижон" баҳсида 6651 нафар мухлис ташриф буюрди. Бекободдаги ёмғирли ўйин "Металлург" - "Бухоро" учрашувида 4178 нафар томошабин келди.

Шунингдек, иккинчи тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида атиги 4118 нафар мухлислар ташриф буюрди ва бу борада энг кам кўрсаткич айнан чемпион жамоа иштирокидаги баҳсда кузатилди.

Шу тариқа Суперлиганинг 2-тури учрашувларида жами 61996 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8856 нафар томошабиндан тўғри келмоқда.

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) 

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика