Тур мухлислари - Наманганда
09 апр 2018 10:03
Новости
Тур мухлислари - Наманганда
Суперлиганинг 5-турида энг ажойиб муҳит "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувида ҳукмронлик қилди.
Шу куни Наманганда гарчи об-ҳаво ноқулай келганига қарамасдан 15540 нафар ишқибоз ўз суюклиларини "Насаф"га қарши ўйинда ёлғизлатиб қўйишмади. Намангандаги баҳсларда одатда стадион лиқ тўлишига кўникиб қолдик. Аммо шу куни кучли ёққан ёмғир стадионни тўлиқ мухлислар билан тўлишига йўл қўймади. Шунга қарамай энг яхши мухлислар ташрифи Наманганда кузатилди. Шу тариқа бу турда энг фаол мухлислар номинациясида "Навбаҳор" ишқибозлари ғолибликни қўлга киритишди.
Эътиборлиси "Навбаҳор" мухлислари биринчи бўлиб Суперлигада икки турда энг яхши бўлишди. 3-турда ҳам сайтимиз Намангандаги мухлисларни энг яхши деб топганди. Қолган ҳеч бир клуб икки марта тур мухлиси йўналишида ғолиб бўлмади.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии