Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов
02 апр 2018 10:43
Новости
Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов
Жиззахда ўтган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишончли ўйини орқали мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Таркибдаги бир қатор йўқотишларга қарамасдан Актамов ушбу учрашувда жамоасини яхши тайёрлади. Жамоа сардори Эркин Бойдуллаев, ҳужумчи Андрей Сидоровларнинг йўқлиги "Қизилқум" учун катта йўқотиш эди. Шунингдек, ўйин аввалида Бойдуллаевнинг ўрнида ҳаракатланган Алишер Саноев ҳам кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Аммо ушбу йўқотишларга қарамасдан Актамов керакли ўзгаришларни амалга ошира олди ва якунда муҳим ғалаба билан уйга қайтишга муваффақ бўлди. Мураббий қўл урган ўзгаришлари натижасида беллашувда хет-трик қайд этган турнинг энг яхши футболчиси Элгужа Григалашвили дастлаб ўйинни ҳужумчи ортида бошлаганди. Аммо танаффусдан сўнг Актамов ушбу футболчини Дониёр Усмонов билан ўрнини алмаштирди. Яъни Элгужа Григалашвили иккинчи таймда ҳужумчи ортида эмас, балки ҳужумкор вингер сифатида чап қанотда ўйнади. Бунинг самараси улароқ грузиялик футболчи ўз қанотидан ҳужумларни кескинлаштирди ва рақиб дарвозаси томон уч маротаба йўл топишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг 4-турининг энг яхши мураббий деб топилди.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии