RU

Последние новости

23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  15 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  11 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  10

Тур лауреатлари аниқланди Новости

Тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз анъанасига мувофиқ Суперлига 3-турининг энг яхши футболчиларини аниқлади.

Тур дарвозабони - Муроджон Зуҳуров

Тур дарвозабони дея "Бунёдкор" кипери Муроджон Зуҳуров топилди. Тўғри, посбон "Навбаҳор"га қарши баҳсда ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. Бироқ Зуҳуров мазкур турда энг кўп сейв амалга оширган ва баҳснинг ҳал қилувчи палласида дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини бартараф этиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Шу боисдан ҳам Фарғонадаги "Бунёдкор"нинг ғалабасида муносиб ҳисса қўшган кипер Муроджон Зуҳуров турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Тур мураббийи - Андрей Микляев 

Термизнинг "Сурхон" жамоаси мазкур турда илк бор сафарга чиқди ва Жиззахда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди.

Янги тузилган жамоа, илк сафар ва йирик ғалаба. Албатта мазкур ғалабада "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляевнинг хизматлари юқори бўлди. Айнан унинг ўйинга тайёрлаган тактик режаси тўлиқ иш бергани туфайли жамоа ишончли ғалабани тантана қилди. Шу боисдан ҳам Андрей Микляев тур мураббий сифатида эътироф этилди.



Тур футболчиси - Зафар Полвонов

АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда Суперлигадаги еттита жамоа 3та турда урган голларидан кўпроқ тўп киритишни уддалади.

Мазкур турда АГМК - "Қўқон-1912" (7:1) 5та гол уриб пента-трик қайд этган Полвонов тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланиб олди. Шунингдек, ҳужумчи гол уриш борасида нафақат футболчилар, балки "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Андижон", "Сўғдиёна", "Бухоро", "Динамо" ва "Металлург" каби жамоаларидан ҳам ўзиб кетди.

Сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида пента-трик 2006 йилги мавсумда кузатилганди.

Ўша мавсумда бир йўла уч футболчи бир ўйинда бешта тўп киритишни уддалаган: "Нефтчи" ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев, "Динамо" вакили Ҳамдам Раҳмонов ва "Навбаҳор" легионери Ориф Мирзоев 2006 йилги мавсумда пента-трик муаллифига айланишганди.

Шу тариқа Полвонов 12 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида бир ўйинда бешта гол уришни уддалади.

Олмалиқда ўйинда бенефисини ўтказган Зафар Полвонов шубҳасиз турнинг энг яхши футболчисига айланди.


Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи) 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика