Тринкан Португалиянинг "Спортинг" клубига ўтишга яқин
06 июл 2022 12:35
Новости
Тринкан Португалиянинг "Спортинг" клубига ўтишга яқин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Франсишку Тринкан ижара асосида Португалиянинг "Спортинг" клубига ўтишга яқин.
Футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Вулверхэмптон"да ўтказди. Ўйинчи қайтганидан сўнг Каталония клуби бош мураббийи Хави унинг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини айтди.
"Спортинг" ва "Барселона" ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда ва у ҳозирда якунланишга яқин. Португалия клубида Тринканни ижара муддатидан сўнг 20 млн евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бўлади.
Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии