RU

Последние новости

16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  0 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  4 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  4 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  8 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима? Новости

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима?

Яна бир мавзу муҳокамаси.

Кунлардан бир куни "Милан"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Жованни Трапаттонига савол беришади. Нима учун сиз машғулотларни ёпиқ тарзда ўтказмайсиз? Ахир рақиб томон келиб сизнинг ўйинингизни, футболчиларнинг ҳаракатларини ўрганиб кетиши мумкин-ку? Шу паллада зукко Трапаттони жуда ажойиб тарзда жавоб қайтаради: "Келиб истаганича ўрганиши, кузатиши мумкин. Лекин уларда мен каби маҳоратли ижрочилар йўқ. Шундай экан мен бундан хавотир олмайман",- деган эди италиялик мутахассис. 

Нима учун бу воқеани эсладим, ҳозирги кунга келиб клубларимиз, айрим ҳолларда терма жамоамиз машғулотларини ёпиқ тарзда ўтказишга келишиб олишади. Бундан мақсад нима? Бугунги интернет ривожланган ошкоралик замонда бундан қандай фойда топиш мумкин? Майли биз ОАВ, лекин клуб матбуот хизматига ҳам буни таъқиқлаш мумкинми?

1. Янги футболчиларни оммадан беркитиш 

Одатда давралар оралиғидаги клублар ўз таркибларини кучайтириш, янги футболчи олиш пайига тушишади, десак муболаға бўлмайди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам якунда жамоада қолмасада, маълум вақт машғулот ўтказишади, холос. Мураббийлар эса бу масалада сукут сақлашлари турган гап. Ким қолади, кимлар кўрикда мавҳумлиги боис машғулотлар ёпиқ ўтилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати 4 январь куни жамоанинг йиғини ёпиқ олиб борилишини ёзди. Испанияликлар қўл остида йиғинга киришган "Сурхон" матбуот хизмати ҳам сукутда. Сайтимиз орқали термизликларнинг машғулоти, янги мураббий ва футболчилар ҳақида маълумот бердик. Ўша куни жамоанинг илк машғулоти берк эшиклар ортида кечди. 

2. Клуб имижи

Танқиддан бироз чекинган ҳолда, мазкур ҳолатни тўғри тушуниш ҳам мумкин. Дейлик қишки йиғинлар чоғида "Локомотив" клуби янги футболчиларнинг кийими турлича эканлигини, суратларда бу ҳолат хунук кўринишини билдирди ва биз ўрнида қабул қилдик. Ушбу ҳолатда машғулотни ёпиқ қилишдан мақсад - клуб имижи.

3. Янги услуб ва тактикани кўздан кечириб олиш 

Ўзбекистон миллий терма жамоасида шундай вазиятга дуч келганмиз. Эсингизда бўлса, Самвел Бабаян ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги икки туридан олдин Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Унга эса ҳеч ким киритилмайди. Орадан бир неча йил ўтиб Вадим Абрамовда ҳам такрорланди. Саудия Арабистони билан ўйиндан аввал Қирғизистонга қарши баҳс жонли эфирда кетмаслиги, ёпиқ ўтиши маълум қилинди. Бироқ кейинчалик эътирозлар ва талабдан келиб чиқиб очиқ ўтказилди. Ўтган йилнинг май ойида Туркманистон билан назорат беллашуви ОАВ ва мухлисларсиз ташкиллаштирилди. 

Албатта ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Унинг ишига аралашишга ҳаққимиз йўқ. Чунки натижага бевосита жавобгар шахс айнан бош мураббийдир. Аммо бугунги кун нуқтаи назаридан келиб чиқсак, атрофдан маълумот олиш осон бўлиб қолган даврда кун кечирмоқдамиз. 

Қадрли мухлис сиз қандай фикрдасиз?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика