RU

Последние новости

20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  1 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  5 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  8 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  10 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  11 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  10 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  9

Transfermarkt − дунёнинг асосий футбол сайти. Хўжайини ким? Нархлар нимага асосланиб белгиланади? Нега ҳамма уларга ишонади? Новости

Transfermarkt − дунёнинг асосий футбол сайти. Хўжайини ким? Нархлар нимага асосланиб белгиланади? Нега ҳамма уларга ишонади?

Теги :  Transfermarkt.de
"Ким кучлироқ?" савол устидаги тортишувлар аксарият ҳолларда масаланинг моддий томонига бориб тақалади.

Масалан: Гризманн, Неймар, Азарнинг трансфер нархини ҳаммамиз яхши биламиз – улар яқиндагина катта пул эвазига бошқа клубга ўтди. Аммо мисол учун Мессининг трансфер нархи қанча?! У болалигидан бери "Барса"да тўп тепади ва ҳозирча кетиш нияти йўқдек — шунинг учун унинг трансфер нархи бўйича аниқ бир суммани келтира олмаймиз.

Трансфер бозоридаги нархлар қаердан келишини тушунишимиз учун "Transfermarkt" бизга ёрдам беради. Бугунги материалимиз орқали унинг келиб чиқиш тарихи − биргина инсон қандай қилиб миллионлаб фойдаланувчиларни ўзига жалб этгани ҳамда минглаб кўнгиллилар сайтни бошқаришга бел боғлагани ҳақида батафсил сўзлаб берамиз.

Барчасини секин ишлайдиган интернет жонига теккан ва севимли клуби ҳақида бирорта ҳам янгилик билолмаган мухлис яратган

2000 йилда "Вердер" клубининг ашаддий мухлиси Матиас Зайдель исмли йигит Гамбургга кўчиб ўтди. У ўзи учун янги шаҳарда клуби ҳақида янгиликлар билиш нақадар қийин эканини тушуниб етди: миллий газеталар "Вердер" тўғрисида деярли ҳеч нарса ёзмас, маҳаллийлари эса бошқа шаҳар клубини шунчаки тан олмасди.


"Бу 2000 йиллар бўлгани ва интернетдан фойдаланиш имкони саноқли инсонларда бўлганини эътиборга олинг. Шунинг учун, мен бир клубнинг мухлислик форумига қўшилдим, бошқа клублар билан боғлиқ трансфер, миш-мишлар ҳамда янгиликлар ҳақида маълумотлар йиға бошладим".

Transfermarkt.de порталининг дизайни Microsoft Frontpage дастурида ишлаб чиқилган. 2000 йил майда Зайдель "Denic" бепул доменида сайтни рўйхатдан ўтказди. Шундай қилиб, энг катта маълумотлар базасининг тарихи яратилди. Ҳозирда у ерда 550 минг футболчининг трансфер нархи кўрсатилган.

Муваффақият сирлари — википедия каби йўл тутди: "юзер"ларга сайтга эгалик қилиш ҳуқуқини берди

"Мен трансфер ҳақидаги миш-мишлар, ўйинчилар тўғрисидаги гап-сўзларнинг барчасини ёза олишимга имкониятларим етмаслигини тушунгандим", — дейди Зайдель. — Шунинг учун, мен профиль сайтини яратиш ғояси билан таниш инсонларга сайтни ишондим". Зайдель барча трансфер гиклари ҳамда қизиқувчан мухлисларни фаол равишда таклиф қила бошлади. Бу эса сайт тезда юксалишига ёрдам берди. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар бирор футболчига карточка бера олар, клуб ва турли статистик маълумот киритишлари мумкин эди. Зайдель футбол википедиясини яратган (ҳақиқийси пайдо бўлгунга қадар).

"Бизнинг юзерлар маълумот йиғар, у ёки бу ўйинчи билан суҳбатлашар, бирор мавзуни муҳокама қилардилар. Натижада биз қисқа фурсат ичида катта, бир бутун гуруҳга айландик ва германиялик фойдаланувчиларнинг фаоллиги туфайли немис гугл тизимида олди ўринларга чиқиб олдик".

Иккинчи муваффақият омили маълумотлар базаси саналади. Википедияга ўхшаб Трансфермаркт қидирув тизимининг энг яқин дўстига айланди: "Ҳозирги кунда гугл маълумотни текшириш ва уни тўғрилаш имкониятига эга. Бизнинг базада 550 минг футболчи бор. Маълумот фақат одамларнинг бир қисмигагина қизиқ бўлиши ва ўша хабар долзарб бўлмаслиги мумкин. Лекин шунда ҳам биз ишончли манбалар қаторидамиз".

Алоҳида бир нашр янгиликлар порталида иш олиб боради. Ҳар куни 7 та муҳаррир барча фойдаланувчилардан келган хабарларни ўқиб чиқади ва "Трансферлар ва миш-мишлар" бўлимига эксклюзив янгиликларни жойлайдилар. 2018 йил августда сайтга кирувчилар сони кунига 4 миллионга кўтарилди ва кўрсаткич ҳамон пастлаганича йўқ.

Бугунги кунда − германиялик ва австриялик медиаменежерлар "Transfermarkt" устидан назорат ўрнатган. Аммо гикларда (ашаддий мухлис) ҳали ҳам сайтда маълумот жойлаштириш учун рухсат бор

2000 йил Зайдель ёлғиз ўзи сайт очди. Шунинг учун у ягона хўжайин ва акционер бўлган. 2008 йил у акция пакетининг ярмидан кўпини (51%) немис медиахолдинги "Аксель Шпрингер-Ферлаг"га сотиб юборади. Компания Германиянинг "Бильд", "Максим" ва бошқа ўнлаб нашрларига эгалик қилади. Трансфермаркт холдингнинг янгиликлар тизимига киритилган, шунинг учун "қайноқ миш-мишлар" автоматик тарзда сайтга киритилади.

"Мен "Аксель Шпрингер-Ферлаг" билан бўлган келишувни юксалиш томон кўйилган яна бир катта қадам деб биламан", – дейди Зайдель. Фактлар ҳам буни тасдиқлайди. Акцияларнинг назорат пакети сотилганида Трансфермарктнинг атиги учта тил версияси мавжуд эди: немис, австрия ва чех. 2009 йил январда британия (инглиз) тили қўшилди. Орадан бир ой ўтиб эса transfermarkt.tv очилди: у ерда ўйинлар муҳокама қилинар ва эксклюзив интервью тайёрланарди. 2010 йил италян ва турк версиялари қўшилди. Рус тили расман 2016 йилда улар қаторидан жой олди.

Зайдель акциянинг яна 10%ини Австриянинг "e-2" компаниясига сотиб юборди. Европада "e-2" компанияси букмекерлик контораларини маълумот билан таъминлаб туради. Содда қилиб айтганда, "ForzaFootball", "iBetLive", "Sofascore" ва бошқа натижа ва статистикани тезда билиш мумкин бўлган дастурлар айнан австрияликларга тегишлидир.

Акцияларининг катта қисмини сотиб юборган Зайдель ҳеч қаерга кетмади. У 35 кишидан иборат ходимларни бошқаради ва компаниянинг ваколатхонасини кенгайтириш устида ишламоқда. Шу билан бирга, молиявий масалалар билан боғлиқ саволларни рад этмоқда. "Бундай ишлар билан "Аксель Шпрингер-Ферлаг" шуғулланади. Мен учун эса энг асосийси — футбол".

Нархларнинг келиб чиқиши − "тоза" демократия

Трансфермаркт ишлаш принципини Дэвид Самптер "Футболоматика"да ва Жеймс Шуровьески "Мудрость толпы" ишларида тушунтириб ўтишган.

Энг содда варианти "Футболоматика"да келтирилган: "2015 йил июнь ойида аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати вақтида мен бир нарсага гувоҳ бўлдим. Мен Стокгольм университетининг Зоология факультети вакилларига қўшилиб олдим ва иш жараёни ортда қолгач, бир пиёла чой устида 25 нафар илмий иш билан банд ходимга қуйидагича савол билан юзландим: "Бугун Швеция АҚШ термасига қарши майдонга тушади. Учрашувда умумий ҳисобда нечта бурчак тўпи тепилади?". Таҳминлар диапазони 0дан - 34 тагача етди! Ўрта ҳисобдаги кўрсаткич эса 11,26 ни ташкил қилди, бу рақам эса ҳақиқатга жуда яқин".

Жараёнда қанчалик кўп одам қатнашса, натижа шунчалик аниқ бўлади – айнан шу "мудрость толпы" (оммавий ақл). "Трансфермаркт"да ҳам футболчилар нарҳи худди шундай йўл билан аниқланади.


Базадаги ҳар бир мамлакат учун алоҳида-алоҳида администраторлар гуруҳи иш олиб боради (маълумотлар скаутлари). Раҳбарият маҳаллий мутахассисларни маъқул кўради. Сабаби улар ўзи яшаётган мамлакатдаги "об-ҳавони" ташқаридан келган одамдан кўра яхшироқ билади. Ушбу гуруҳ вакиллари сайт форумларида футболчилар нархи борасида сўровномалар ўтказади ва унда рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар иштирок этишлари мумкин. Бу йўл орқали бир ўқ билан иккита қуён урилади: нархни белгиловчи мутахассисларга пул сарфланмайди (ваҳоланки улар ҳам субъектив баҳо берадилар) ва ҳақиқатдан ўта йироқ нарсаларни "орзу" қилиб юборадиган "троллардан" сақланиш имкониятини беради.

Очиқ овоз бериш жараёнидан кейин (одатда бу жараён бир-икки ҳафта давом этади) администраторлар ўрта ҳисобдаги натижаларни аниқлашади. Улар натижани у ёки бу томонга бироз ўзгартиришлари мумкин, лекин одатда ўқувчилар ва уларнинг фикри бир-бирига тўғри келади. Сайт қоидаларига кўра, футболчиларнинг нархи давралар оралиғи ва мавсум якунида амалга оширилади. Баъзи футболчилар нархи, зарур деб топилса, октябрь-ноябрь ойларида кўриб чиқилиши мумкин. Навбатда турмай, нархнинг ўзгариши қийин эмас. Шунчаки мавсумни ўта омадли ёки аксинча бошлашингиз, терма жамоага чақирилиш ёки жароҳат олишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, нархлар халқаро мусобақалардан кейин ҳам кўриб чиқилади.

Бу "боб"да нархга таъсир қилувчи баъзи айёрликларни ўргатамиз

Артем Заводник, "Трансфермаркт"нинг Россиядаги вакили, футболчиларнинг нархини белгилашда эътибор берилувчи уч жиҳатни алоҳида қайд этади.

Биринчидан, футболчининг ўйини. 2018 йил июнь ойида Жейдон Санчо 15 миллион евро турарди, орадан бир йил ўтиб бу рақамлар 6 мартага (!) кўпайди. Бунга Бундеслига мавсуми давомидаги 12 гол ва 14 ассист ҳамда терма жамоага чақирув сабаб бўлди. Лекин нархни фойдаланувчилар белгилаб беришларини инобатга олсак, бу ерда вақтда ҳам адашмаслик жуда муҳим.

2018 йил декабрь ойида "Трансфермаркт" админстарторлари АПЛ футболчилари нархларини кўриб чиқаётгандилар. "Манчестер Юнайтед"нинг кўплаб футболчиларининг нархлари жамоанинг Моуринью қўл остидаги омадсиз ўйинлари сабаб тушиб кетди. Аммо "Ливерпуль" билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин (1:3) мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди, янги мураббий - Сульшер бошқарувида жамоа буткул бошқача ўйин кўрсата бошлади. Шу сабабли форум администраторлари навбатдан ташқари сўровнома ўтказишга қарор қилишди. 2019 йил март ойига келиб Рэшфорд, Лингард ва Погба – янги жамоа етакчиларининг – нархи синхрон равишда ўсишга эришди.

Иккинчи жиҳат – футболчининг ёши. Футболчи қанчалик зўр бўлмасин, ёши ўтиб бораверади. "Трасфермаркт"да шундай бир қоида бор: 30 ёшдан кейин футболчилар нархи икки баробарга ошмайди, 33 дан ўтгач эса ўша нархни секин-асталик билан тушириб бориш кўзда тутилган. Фабио Квальярелла, Криштиану Роналду, Дуван Сапата ва яна кўплаб машҳур футболчилар билан рақобатда, мавсумдаги 26 голи эвазига А Серия тўпурари бўлганига қарамай, унинг трансфер нархи мавсум якунида бор йўғи ярим миллионга: 2 млн евродан 2,5 млнгача ошди. Ёш футболчилар аксинча, ҳар бир омадли ҳаракатдан кейин нархи ошиб бораверади.

Учинчи жиҳат – оддий сўровнома. Аммо мана шу ерда администраторлардан кўп нарса талаб қилади. Мисол учун, Португалияда улар "Порту", "Бенфика", "Спортинг" учлиги ва қолганлар ўртасидаги катта фарқни яққол кўрсатиб бера оладилар. Сабаб оддий: масалан "Брага"дан ҳеч ким ТОП чемпионатларга 30-40 млн евро эвазига кетмайди.

Лекин Францияда икки йил олдин атайин барча футболчиларнинг нархини оширишди − айниқса ёш ва келажаги порлоқ деб айтилаётганларни. Ёрқин мисол – 22 ёшли Венсан Козьелло: у "Кельн"га 3 миллион евро эвазига кўчиб ўтган, "Трансфермаркт"да эса унинг нархи 11 млн кўрсатилганди.

"Россия чемпионатининг "легионерларга бўлган чеклов" кўринишидаги ноёб жиҳати бор. Бу ҳам қайсидир маънода ўйинчиларнинг нархига таъсир кўрсатади", – дейди Заводник.

Резиуан Мирзов "Ростов"дан "Спартак"ка 4 млн еврога ўтди, лекин унинг нархи ҳали ҳам 2,5 млн. Бундай ҳолларда сайт вакиллари футболчи нархини бирдан ошириб юборишни исташмайди ва шошилинч қарорлар чиқармасликка ҳаракат қилишади. Чунки бундай нарх-наво РПЛнинг ўзида айланади. Европанинг бошқа клублари ёш эмас ва қаторлаштириб голлар ҳам уриб ташламайдиган вингер учун бунча пул бериши даргумон.

Шунга ўхшаш ҳолат АПЛда ҳам мавжуд: клублар ички трансферларда, Англия паспорти бор футболчиларга ортиқча ўйланмай анчагина кўп пулнинг баҳридан ўтишади. "Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайрни 80 млн фунтга сотиб олди, "Трансфермаркт"да унинг трансфер қиймати – бор йўғи 50. Ортиқча 30 млн – футболчининг миллати, жамоага ҳимоячи жуда кераклиги ва "Лестер" президентининг музокаралардаги омадли иши туфайли эди.

Халқаро бўлим боғлиғи Томас Линц тушунтиради: "Футболчиларнинг трансфер бозоридаги тахминий нархи уларнинг келгусидаги траснфер нархига таъсир қилмаслигини тушуниш муҳим саналади. Тўғри, баъзи вақтларда уларга тўланган пул бизнинг сайтдаги тахминий сумма билан бир хил ёки унга яқин бўлади. Биласизми, веб-сайтимизда клублар текинга олиши мумкин бўлган эркин агентларга ҳам нарх белгиланган. Қисқа қилиб айтганда, биз футболчиларнинг умумий қийматини кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

Тизимнинг салбий томонлари: баъзи нарсалардаги заифлик ва очиқ таҳрир

Трансфермаркт ҳали ҳам википедия принципларига асосан иш кўради — бу очиқ майдон, у ерда ҳар ким маълумотни таҳрир қилиши мумкин. Тўғри, маълумотларни кўриб чиқадиган муҳаррир ва супер-администраторлар бор, аммо у ерда кўп нарса субъектив фикрга боғлиқ бўлади. Шунингдек, администраторлар харажатларни ҳисоблашда ишга турлича ёндашадилар. Баъзида эса статистикани қайта текшириб кўришга тўғри келади. Масалан, Бундеслига расмий сайти маълумотларига кўра, Санчо ўтган мавсум 12 гол урган ва 14 голли пас берган. Аммо трансфермаркт 12+17 (гол+пас) деб ёзган. Ана шунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп учрайди.

Яна бир муаммо — футболчининг баҳсни ўтказиб юбориши сабабларини кўрсатиш. Мураббий "жароҳат олгани учун" деганига қарамай, "қайдномага киритилмади" деб ёзишади. Ёрқин мисол: Эшли Янг биринчи мавсум ярмида 5та сариқ карточка олди  ва "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Бироқ сайтдаги унинг профилида ўйиндан четлатилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бугунги кунда сайтга жароҳат олган ва баҳсдан четлаштирилган ўйинчилар ҳақидаги маълумотлар жойлайдиган муҳаррирлар етишмаяпти. "Whoscored", "Premierinjuries" ва чемпионатларнинг расмий манбалари бу ишни улардан кўра яхшироқ эпламоқда — лекин улар жуда кам сонли футболчилар тўғрисида маълумот етказадилар.

Ҳа, очиқ жамоатчиликнинг ёндошуви Википедия билан бир хил муносабатда бўлишга ундайди. Бу эса сайтда бир талай хатолар бўлишига имкон туғдиради. Масалан, сайтда Месси Роналдудан деярли икки баравар қиммат (150 млн — 90 млн евро). Лекин шунга қарамай, "Transfermarkt.de" узоқ йиллардан бери 550 мингта ўйинчи ҳақида маълумотга эга бўлган ягона сайт ҳисобланади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика