RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

⚡️ Трансферлар ёхуд бугунги кунда клубларимиздаги вазият Новости

⚡️ Трансферлар ёхуд бугунги кунда клубларимиздаги вазият

Айни пайтда Суперлиганинг барча жамоалари мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликнинг авж палласида.

Мураббийлар ўз футболчиларининг функционал ва тактик тайёргарлигини яхшилаш билан банд бўлса, клуб мутасаддилари селекция жараёнини тиндиришмаяпти. Жамоаларга ҳорманг, деган ҳолда уларда кечаётган ишларни қуйида батафсил таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. 

"Пахтакор" - Мавсумнинг илк қисмида таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келган "шерлар" сафига жароҳатини даволаганлар қайтмоқда. Пшемислав Банашак ва Шерзод Аъзамов умумий гуруҳда шуғулланяпти. Аббос Файзуллаевга мураббийлар узоқ юкламалардан сўнг ҳордич чиқариш имконини беришган. Бу энг тўғри қарордир. Зеро биз анча йиллар аввал шундай иқтидорларни тинимсиз юкламалар сабаб йўқ қилганмиз. Кухарчик масаласида клубнинг фикри қандай бўлгани номаълум. 7 ойдан бери майдонга тушмаётган футболчи янги жамоага қай даражада киришиб кетади, боз устига жамоага ҳужумчи керак бўлиб турган паллада вингерга эътибор қаратилиши ҳам тушунарсиздек. Иккинчидан олдинда кубок, чемпионат, ОЧЛ ўйинларида масъулияти юқори учрашувлар кутмоқда. Бунда унинг ёрдами тегармикин? Хожиматнинг қайтиши эса олдинги чизиқда, қанотларда тезликни оширишига шубҳамиз йўқ. Айниқса Аббос иккиси олдинги чизиқни ёндиришади. Бамисоли олов пуркагич каби. Бу борада Хожимат "шерлар"нинг ёздаги энг муҳим ва фойдали трансфери бўлиб хизмат қилади. "Пахтакор" 16 июль куни "Қизилқум"га қарши, 19 июль куни эса "Қайрат"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқади. "Пахтакор" матбуот хизмати жамоанинг тайёргарлик жараёнларини фаол тарзда ёритиб бораётганини таъкидлаш жоиз. 

"Навбаҳор" - Самвел Бабаян биринчи даврадан сўнг фақатгина Шоҳруз Норхоновга жавоб бериб юборди. Икромов масаласи эса ҳамон очиқ турибди. Умуман бу икки футболчи "лочинлар"нинг муҳим фигураси, дея олмаймиз. Шу боис катта йўқотиш ҳисобланмайди. Трансфер ойнасида лимит доирасида фақат 5та футболчи олиш мумкинлиги ҳақидаги банддан келиб чиқсак, "лочинлар" аллақачон 3та жойни банд қилиб қўйди. Булар Игнатий Нестеров,  Азим Аҳмедов, Тома Табатадзе. Захира ва эҳтимолий жароҳатларни ўрнини тўлдириш учун қилинган ҳаракат. Кучайтириш даражасидаги трансферлар дейиш қийин. Грузиялик ҳужумчи кеча янги жамоаси машғулотларига қўшилди ва якка тартибда шуғулланди. 

"Нефтчи" - Фарғоналиклар тайёргарликни биринчи давра якунига етибоқ бошлаб юборишган. "Урал" билан Фарғона ва Екатеринбургда ўртоқлик учрашувлари ўтказган "Нефтчи" жамоаси илк баҳсда 0:0, иккинчисида 0:3 ҳисобида енгилди. Жамоанинг трансфер сиёсатида катта бурилиш ҳозирча юз бергани йўқ. Дейлик Нурилло Тўхтасиновнинг ўрнига Шароф Муҳитдинов таклиф қилинди. Шарофда Нуриллодаги сифатлар аниқроғи узоқдан зарба йўллаш, ностандарт қарорлар, ҳужумни кескинлаштириш бари мужассам. Шу боис бу борада бўш жой муносиб тўлдирилди. Тома Табатадзега келсак, тўғри грузиялик Виталий Левченконинг чизмасидаги асосий футболчи бўлиб хизмат қилаётганди. Якка курашларда, юқоридан келадиган тўпларда керакли ишни бажараётган эди. Голларига қарайдиган бўлсак 6тадан 4таси пенальти, 1таси жарима зарбасидан урилди, 1та тўп ўйиндан киритилди. Бу томонлама вахимали кўрсаткич қайд этмаган. Клуб имкониятидан келиб чиқиб гол урадиган, гол ҳидини пайқайдиган ҳужумчи топиш ҳаракатида. Агарда Улуғбек Ҳошимов ҳам кетса, иккинчи даврада Виталий Левченко чинакамига муаммога дуч келиши ёки ўринбосарлар сафидан таваккал тарзда кимнидир жалб қилиши мумкин.

"Насаф" - "Аждарлар"нинг сафига келган футболчилардан кўра кетганлари кўпчиликни ташкил қилмоқда. Ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун Азиз Холмуродов ва Нодирбек Мукаров Яйпаннинг "Турон" жамоасига, Шаҳзод Акрамов ва Жавоҳир Ўтамуродов "Олимпик" жамоасига, Маҳмуд Жўрабоев "Бухоро" жамоасига мавсум сўнгига қадар ижарага берилди. Шоҳмалик Комилов, Сардор Садуллаев, Азамат Сойибов ва Муҳаммаджон Раҳимов клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилишди ва жамоани тарк этишди. Кетганлар "Насаф"нинг захира варианти сифатида ўз навбатларини кутиш билан кунларини ўтказаётган эди. Муҳаммаджон Раҳимов ўхшамаган трансфер сифатида қабул қиламиз. Янги келган Жаба Жигаури ҳозир фақат қоғозда ва гапдаги мақтовларни, ишончни майдонда ҳам исботлаши шарт. 

ОКМК - Миржалол Қосимов шогирдлари тайёргарликни Қибрайдаги Дўрмон базасида давом эттирмоқда. Кетганлар етарлича, ОКМКга келиб бирорта учрашувда майдонга тушмаган тунислик ҳимоячи Муҳаммад Али Салем, 8та учрашувнинг 6тасида захирадан майдонга тушган ва биринчи даврада ҳар бир учрашувда ўртача 20 дақиқа тўп тепган Иракли Руҳадзе, олимпия терма жамоаси футболчиси Элдорбек Бегимов, ёш футболчи Бобир Собиров. Билиш мумкинки, мураббийлар захирада ўтирганларни ортиқча ушлаб ўтирмай қўйиб юборишга рози бўлган. Ҳимояга тунислик легионер ўрнига Ислом Тўхтахўжаев алтернатив сифатида олиб келинди. Тўхтахўжаевнинг келиши Муҳаммад Салемга нисбатан фойдалироқ бўлади, деб ўйлайман. Ярим ҳимояда Сардор Мирзаев рақобатни оширишга хизмат қилади. Жароҳат сабаб узоқ вақт яшил майдондан ташқарида юрган Мурод Тошматов ва Мирғиёс Сулаймоновга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. ОКМКда ҳали яна 3та имконият мавжуд ва бундан клуб унумли фойдаланиши лозим. 

"Андижон" - Александр Хомяков бошчилигидаги "бургутлар" Тожикистонда иккинчи даврага тараддудни режа асосида олиб бормоқда. Рубин Хебай куни кеча жамоа ихтиёрига қайтган бўлса, жароҳат олиб мавсум охиригача сафдан чиққан Нодари Кавтарадзенинг ўрни 2004 йилда туғилган туркиялик вингер Меҳмет Илҳан билан тўлдирилди. Ушбу футболчи "Антальяспор" ёшлар жамоасидан жалб қилинган қишда бир кўрикда бўлиб қайтариб юборилган Иброҳим Ғанихонов ҳам "Андижон" йиғинида иштирок этмоқда. Ғанихонов ҳужумда Хебай билан рақобат қилишга уриниб кўради. 

"Сурхон" ва "Бунёдкор" атрофида трансферлар, тайёргарлик билан боғлиқ жиддий янгиликлар кўзга ташланмаяпти. "Бунёдкор" бир қатор ёш футболчиларини Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна"га бермоқда. Мурод Алиев яқинда ўз интервьюсида "Бунёдкор" текинга футболчи бермаслигини айтган эди. Бу борада Мурод Боқиевич раҳбарлигидаги клуб илк юришни амалга ошириш арафасида турибди. Тез кунларда "Бунёдкор" ҳужумчиси "Сўғдиёна"га трансфер қилинади. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада янада яхшироқ ўйин кўрсатса ажаб эмас. Жиззахликлар селекцияда ақллироқ йўл тутишни афзал кўрмоқда. Лимит доирасида ҳозирча фақат 2 нафар футболчи олинди, улар Люпче Дориев ва Дамиян Радулович. Бошкович ёрдамга "Бунёдкор"даги ёш шогирдларини Жиззахга чорламоқда. Табиийки бу борада лимитдан чегара йўқ. Муҳаммад Сафо Фозилов, Абдуллоҳ Омоналиев, Шоҳруҳ Муҳсинов, Улуғбек Кенжаев "қалдирғоч"дан "бўри"га айланишга яқин туришибди.

"Олимпик" жамоаси айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳри ғарбидаги Спарта масканида машғулотларга киришган. Тимур Кападзе ёзги трансферлар ойнасида оз эмас, кўп эмас 9 нафар футболчини таркибга жалб қилди. Иброҳим Ибрагимов ва Пўлатхўжа Холдорхонов масаласида расмий хабар эълон қилингани йўқ. 

"Металлург" қишки тараддуд билан бирга таркибга ҳам янги футболчиларни жалб қилишда хатога йўл қўйгани маълум бўлди. 2 йил олдин "Нефтчи" билан Про лига тўпурари бўлган Марко Обардовичдан асар ҳам қолмаганди. Суперлигада 10та учрашувда 507 дақиқа ҳаракат гол уриш учун Обрадовичга етарли бўлмади. Филипп Стаменкович эса айтарли бирор каромат кўрсата олмади. Асилбек Қаюмов эса 2020 йил "Турон" учун муҳим голн уриб бир порлади ва шундан кейин йўқолиб қолди. Жамоа учун ёздаги энг катта йўқотиш Иброҳим Ибрагимов бўлади, агар у "Олимпик"ка ўтсагина.

"Қизилқум" легионерлар эвазига таркибни кучайтиришни маъқул кўряпти. Клуб олдинлари кўпроқ Грузия томон юзланган, улар амалда яхши таассурот қолдирган. Ёзги трансферлар ойнасида ҳам "кончилар" бу юрт футболчиларини жалб қилди. Георги Кухианидзе 2 йилдан сўнг яна Навоийга қадам ранжида қилса, Акаки Шулая  чемпионатимизда дебютини амалга оширади. Трансфер ойнаси ёпилганига қадар клуб яна бир легионерни таништириши кутилмоқда. 

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев 8 нафар футболчига жавоб бериб юборди. У ўз фалсафасига мос, ўзи таниган йигитларни атрофига жамлаяпти. Шоҳруз Норхонов, Жасур Холтўраев, Асилбек Қаюмов, хорватиялик Фране Икич, дарвозабон Лука Кукич иккинчи даврада "Бухоро"га ёрдам беради. Хавфли зонада турган жамоа Бакаев билан иккинчи даврада вазиятни ўнглай олармикин? 

"Турон" эса номлардан воз кечган ҳолда кам маош эвазига иқтидорли ва иштиёқи баланд ёшларни жалб қилди. Ёрқин Назаров иккинчи даврада маҳаллий йигитлар билан мўъжиза кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради. Афтидан клуб раҳбарияти "Олимпик" ва "Сурхон"дан қиёс қилиб ўзимизнинг қора кўзлардан курашувчан жамоа тузмоқчи. Тўғри мавсум яримидан ўтди, аммо ҳечдан кўра кеч. Шу орқали лоақал 4та футболчи ўзини кўрсата олса, шунинг ўзи катта натижа ҳисобланади. Пул кўплиги, клубга яхшигина маблағ ажратилаётгани муаммо эмас, муаммо уни қандай, қайси йўналишга тўғри сарф қилинишида. "Турон" шуни тушуниб етган бўлса ажаб эмас. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика