RU

Последние новости

20:38Расман: Маҳмуд Маҳаммаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  1 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0

Трансферлар: Бугунги қайноқ хабарлар Новости

Трансферлар: Бугунги қайноқ хабарлар

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги янгиликларни тақдим этишни лозим топдик. Марҳамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"МЮ" ва "Тоттенхэм" Халиловични илиб кетишмоқчи
Хабарингиз бор, Каталониянинг "Барселона" жамоаси Хорватиялик ёш иқтидор соҳиби Ален Халиловични таркибга қўшиб олиш ҳаракатида юрганди. Каталонияликлар футболчига расмий таклиф билан чиқишга ҳам улгуришган. Лекин "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби инглиз грандлари хорватиялик футболчини "Барса"дан илиб кетишмоқчи. Sky Sportsнинг ёзишича, туманли албион вакиллари ҳам яқин вақт оралиғида 17 ёшли футболчига таклиф юборишни режалаштиришмоқда. Кўрамиз, Халилович учун кечадиган ушбу курашда кимнинг қўли баланд келар экан.

"Герта" Жигержини жамоада олиб қолмоқчи

Мавсум бошида Берлиннинг "Герта" жамоаси "Волфсбург"дан Толга Жигержини ижарага олганди. Футболчи шу вақт оралиғида янги жамоасида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга муваффақ бўлди. Шу боисдан берлинликлар Жигержини жамоада олиб қолишни режалаштиришмоқда. BILD нашрининг хабар беришича, "Герта" раҳбарияти яқин вақт ичида Жигержининг трансфер ҳуқуқини "Волфсбург"дан бутунлай сотиб олади. Футболчининг ўзига эса 2017 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинади.

Жоел Велтман ёзда Англияга йўл оладиганга ўхшайди
"Аякс" сафида ажойиб ўйин кўрсатиб, амстердамлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Жоел Велтман бир қатор инглиз клубларининг қизиқиш доирасига кириб қолди, дея ёзади De Telegraaf нашри. Манбада қайд этилишича, Велтман хизматларига "МЮ", "Ман Сити", "Арсенал" ва "Челси" каби клублар эхтиёж сезишмоқда. Катта эҳтимол билан Жоел ёзда Англияга кўчиб ўтади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Жоел Велтманнинг "Аякс" билан тузган амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган.

"Фулхэм" Фуксга қизиқмоқда
Англиянинг "Фулхэм" клуби "Шальке 04" ҳимоячиси Кристиан Фуксга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатди. Айни пайтда инглиз жамоаси ҳимоя чизиғида, хусусан, чап қанот ҳимоясида муаммоалар вужудга келган. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида "Фулхэм" "Шальке 04" ҳимоя қўрғони вакили Фуксни ўз таркибига қўшиб олишни кўзламоқда. Агар асли австриялик бўлган футболчи "Фулхэм"га кўчиб ўтадиган бўлса, у Йон Арне Риисе ўрнини эгаллайди.

"Челси" кичик Азарни ижарадан қайтаради
Англиянинг Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" яқин вақт ичида Торган Азарни ўз сафига қайтариши мумкин. Ёш Торган ҳозирда "аристократлар" сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган Эден Азарнинг укасидир. Кичик Азарнинг ҳаракатлари "Челси" мураббийлар штабига мақул келган. Шу боисдан лондонликлар уни ижарадан қайтариш ҳақида ўйлаб туришибди. Агар ҳаммаси режалаштирилганидек амалга ошадиган бўлса, тез орада Лондон супер-клуби сафида ака-ука Азарларнинг ўйинини кўришимиз мумкин бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика