"Трактор" – "Моҳун Баган" учрашуви бекор қилинди
02 окт 2024 18:39
Новости
"Трактор" – "Моҳун Баган" учрашуви бекор қилинди
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Трактор" – "Моҳун Баган" беллашуви бугун ўтказилмайдиган бўлди.
Бунга Ҳиндистон клубининг мавжуд вазият туфайли Эрон Ислом Республикасига боришни хоҳламагани сабаб бўлган.
Осиё футбол конфедерациясининг маълум қилишича, бу масала тегишли қўмиталарга юборилади ва унинг натижаси кейинроқ эълон қилинади.
Маълумот учун, ушбу учрашув Табриздаги "Ёдигор Имом" стадионида 21:00 да старт олиши лозим эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии