Тотти футбол агенти сифатида илк мижозини таништирди
11 июн 2020 19:50
Новости
Тотти футбол агенти сифатида илк мижозини таништирди
“Интер”нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Симоне Бонавита собиқ футболчилар Франческо Тотти ҳамда Венсан Кандревага тегишли бўлган CT10 Management агентлиги билан шартнома имзолаган биринчи мижозга айланди.
Италия ОАВ хабарига кўра, Бонавитани бир қатор клублар диққатлик билан кузатмоқда ва журналист Жанлика Ди Марцио унинг ўйин услубини “Брешия” ва Италия термасининг 20 ёшли аъзоси Сандро Тоналига қиёсламоқда. Симоне Бонавита Италия (U-15) ёшлар жамоаси таркибида 7 ўйин ўтказишга улгурган.
Комментарии