Тотти энг яхши жамоадоши ким бўлганини ошкор қилди
10 окт 2016 15:01
Новости
Тотти энг яхши жамоадоши ким бўлганини ошкор қилди
- Мен Антонио Кассанони танлардим. Чунки биз майдонда Антонио билан яримта сўз орқали бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Майдондан ташқарида ҳам муносабатларимиз жуда қалин бўлган. Антонио Кассано бу нафақат Италия футболидаги энг яхшилардан бири, балки Европа футболида ҳам ўз ўрнига эга бўлган. Кассано бу ҳақиқий иқтидор эгаси эди.
Шунингдек, мен Батистута ва Монтелла билан ҳам биргаликда тўп тепганман. Бу футболчилар тарих яратишган. Шу боис уларни унутиб қўйиш адолатдан бўлмайди. Батистута ва Монтелла билан биргаликда ўйнаш бу ҳақиқий завқ эди. Бу икки футболчилар билан бир жамоада ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан жуда хурсандман.
Мураббийлар масаласига келадиган бўлсак, унда Земанни алоҳида таъкидлайман. Ушбу мутахассис билан жуда яхши муносабатда бўлганмиз. Очиқ айтадиган бўлсам, мен ҳеч бир мураббий билан тортишиб қолмаганман. Чунки мен доимо мураббийлар айтган ишни, талаб қилган машқларни тўлиқ бажарардим. Мураббийларни барчасини бирдек ҳурмат қилганман. "Рома"да ҳеч бир мураббий мени деб ишдан ҳайдалмаган.
Клуб ҳар доим мустақил иш юритган.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии