RU

Последние новости

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  6 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

"Тоттенхэм"нинг сўнгги кубогини боши узра кўтарган футболчиларнинг тақдири қандай кечди? Новости

"Тоттенхэм"нинг сўнгги кубогини боши узра кўтарган футболчиларнинг тақдири қандай кечди?

"Тоттенхэм" ажойиб тарихга эга бўлган жуда катта клуб бўлишига қарамай, сўнгги йилларда совринсиз қолмоқда, охирги 13 йил давомида "шпорлар" бирорта ҳам кубокка эга чиқа олишмади.

Аммо клуб мухлисларининг фахрланиши учун сабаб бор: 2019 йилда жамоа ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигаси финалига йўл олди, ҳал қилувчи баҳсда эса "Ливерпуль" "шалпангқулоқ"ни ўзиники қилди. 

Ҳозир эса тарихга шўнғиб, 2008 йилги Англия лига кубоги финалининг ғолибларини ёдга оламиз ва XXI асрда клуб музейига ягона кубокни олиб келган футболчиларнинг кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.

Ўшанда "шпорлар" дарвозасини Пол Робинсон ҳимоя қилган, у ўз йилларида ҳатто Англия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган. "Тоттенхэм"да тўрт йил фаолият олиб боргач, Пол "Блэкберн Роверс"га кўчиб ўтди. 2016 йилда у "Бёрнли"га ўтди, у ерда бир йиллик ўйин амалиётидан сўнг ёш билан боғлиқ ҳамда белдаги муаммолари туфайли футболчилик фаолиятини якунлади, чунки 2017 йилда дарвозабон 38 ёшни қораларди.

Ўнг қанот ҳимоячиси Алан Хаттон Пол Робинсондан илгарироқ бутсаларини михга илди. Англия Лига кубогидаги зафардан сўнг, шотландиялик футболчи яна бир неча йил "Тоттенхэм"да қолиб, "Сандерленд"га ижарага берилди. Кейин у "Астон Вилла"га кўчиб ўтди, у ердан ҳам бир неча бор ижара асосида саёҳат қилди ("Ноттингем", "Мальорка" ва "Болтон"). У "Вилла"ни 2019 йилда тарк этди.

Жонатан Вудгейт "Тоттенхэм"дан кейин фаолиятини якунлагунга қадар "Сток Сити" ва "Мидлсбро"да тўп суришга муваффақ бўлди. Вудгейт айни дамда Чемпионшипдаги "Борнмут" клубини бошқармоқда.

Лэдли Кингга эса олқишлар ёғдирсак арзийди, чунки ҳимоячи бутун фаолиятини "Тоттенхэм"да ўтказган ҳамда жамоа сардори бўлган. Аммо Кингнинг карьераси қисқа муддат давом этди: профессионал даражада атиги 13 йил. 32 ёшида англиялик футболчи тиззасидаги сурункали жароҳатдан сўнг фаолиятини якунлади ҳамда клуб элчиси лавозимини эгаллади, у ҳозир ҳам шу лавозимда ишлайди. Айтганча, у бирор марта қизил карточка олмаган, бор-йўғи 8 та сариқ карточка олган - ўша пайтдаги Англия Премьер-лигасининг шиддаткор ҳимоячиси учун қойилмақом натижа.

Паскаль Шимбонда (чап қанот ҳимоячиси) ҳеч қачон топ даражадаги футболчи бўлмаган. Шу тариқа, Шимолий Лондондаги сафарини якунлагач, аввалига "Сандерленд", кейинчалик "Блэкберн", сўнгра "Куинз Парк Рейнжерс"га кўчиб ўтди. Агар инглиз футболининг ашаддий мухлислари бўлмасангиз, унинг қолган клублари ҳақида деярли эшитмагансиз: "Донкастер Роверс" ва "Карлайл Юнайтед". Шимбонда яшил майдондаги фаолиятини 2016 йилда тарқатиб юборилган ва профессионал мақомдан маҳрум қилинган ҳаваскорлар клуби — "Арль-Авиньон"да якунлади.

Аарон Леннон ҳамон профессионал даражада, ҳозирда Премьер-лига вакили ҳисобланган "Бёрнли"да тўп суради. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда у эътиборга молик гол муаллифига айланди. "Лидс Юнайтед" тарбияланувчиси "Тоттенхэм"да 10 йил ўйнагач, "Эвертон" ва Туркиянинг "Кайсериспор" клубларида тўп сурди. Айтганча, Леннон Премьер-лига тарихидаги энг ёш дебютантлардан бирига айланди: у 16 ёшу 129 кунлигида АПЛдаги илк учрашувини ўтказди. Ажабланарлиси шундаки, ўша куни "Спурс" айнан "Лидс"га қарши майдонга чиққанди.

8 йил давомида "Тоттенхэм" либосида тер тўккан Жермейн Женас "Астон Вилла"да ҳам, ижара асосида ўйнаган "Ноттингем"да ҳам асосий таркиб аъзосига айлана олмади. 32 ёшида КПР футболчиси саналган Жермейн Женас тиззасидан олган жароҳати туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ҳозирда у BBCда эксперт сифатида ишлайди.

Дидье Зокора "Тоттенхэм"дан кейин "Севилья"да ўйнашга муваффақ бўлди, аммо 2011 йилда унинг фаолиятида пасайиш бошланди: "Трабзонспор", "Акхисар Беледиеспор", "Пуна Сити", "Норт-Ист Юнайтед" (иккаласи ҳам Ҳиндистон клуби). Зокора фаолиятини "Семен Паданг" (Индонезия)да якунлади. Айтганча, "Сент-Этьен"дан "Тоттенхэм"га ўтиш учун ивуарлик футболчи 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирокидан сўнг уни сотиб олмоқчи бўлган "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" сингари клубларнинг таклифларини рад этганди.

Шу кунгача ўйнаб келаётган яна бир футболчи - Стид Мальбранк. Унинг "Тоттенхэм"дан кейинги фаолияти унчалик муваффақиятли бўлмади: "Сандерленд" ва "Сент-Этьен"даги муваффақиятсиз ўйинлар. Кейинчалик Стид "Лион"га қайтиб, у ерда 4 йил клуб шарафини ҳимоя қилди ҳамда Франциянинг қуйи дивизионларига шўнғиб кетди: дастлаб "Кан", 2017 йилдан "Шасле" либосида майдонга тушади.

Робби Кин - Британия футболининг афсонаси. У Ирландия терма жамоасида ўйинлар ва голлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Аммо унинг фаолиятида нохуш воқеа юз берди: 2008 йилда гарчи "Тоттенхэм" раҳбарияти бунга қарши бўлса ҳам, Кин "Ливерпуль"га ўтди, футболчининг "Ливерпуль"ни севиши ҳақида серенадалар куйлай бошланди. Аммо бир йилдан сўнг у ўша пайтда мерсисайдликларни бошқариб келаётган Бенитес билан тил топиша олмагани сабабли "шпорлар" лагерига қайтди. "Тоттенхэм"га қайтач, дарҳол сардорлик боғичини ўзиники қилди, бироқ орадан кўп вақт ўтмай, Крауч уни таркибдан суриб чиқарди, Кин эса ижарага саёҳатини ола бошлади: аввалига "Селтик", кейин эса "Вест Хэм". 2011 йилда у "Лос-Анжелес Гелакси"га кўчиб ўтди, аммо ижара асосида яна бир йилни "Астон Вилла"да ўтказди. Афсонавий ирландиялик футболчи фаолиятини Ҳиндистоннинг "Атлетико Калькутта"сида якунлади. У мураббийлик фаолиятида ҳам муваффақият қозона олмади. Дарвоқе, Кин ажойиб карьерасига қарамай, унинг Европадаги ягона соврини 2008 йилги Англия Лига кубоги бўлиб қолган. Шунингдек, у Эдгар Девидсни машғулотларда нокаутга учратган, чунки у футболчилик фаолиятидан олдин боксчи бўлган.

Бербатов ҳақида кўп маълумотларни билсангиз керак. Болгариялик форварднинг машҳурлик чўққиси "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган йилларга тўғри келади, у Фергюсон қўл остида икки марта Англия чемпиони бўлган. "Қизил иблислар"дан кейин у "Фулхэм", "ПАОК", "Монако" ва Ҳиндистоннинг "Керала Бластерс" клубларида тўп сурган. Ўша вақтдаги "Тоттенхэм" жамоасининг энг номдор ўйинчиси ҳатто болгар фильмида босқинчи ролини ўйнашга муваффақ бўлган.

Ўша ўйинда захирадан майдонга тушган Юнес Кабул, Тему Таинио ва Том Хаддлстоунлар "Тоттенхэм"да ўйнаганидан бошқа нарса билан мақтана олмайди. Дарвоқе, Хаддлстоун ҳозирда "Дерби Каунти" шарафини ҳимоя қилади.

Жамоа бош мураббийи Хуанде Рамос бўлиб, у "шпорлар"дан ташқари "Эльче", "Алькояно", "Леванте", "Логроньес", "Барселона Б", "Лерида", "Райо Вальекано", "Бетис", "Эспаньол", "Малага", "Севилья", "Реал", "ЦСКА" ва "Днепр" клубларини бошқаришга улгурди. Ҳозирда у ҳеч қаерда ишламаяпти, афтидан, у ишламаган клублар қолмади.

Умуман олганда, бу йигитлар Дрогба, Чех, Терри, Карвалью, Лемпард, Эссьен ва Анелька каби футболчиларни ўзида жамлаган "Челси"ни қай тариқа мағлуб эта олгани ҳайратланарли: дастлаб қабул қилиб олинган гол, кейинчалик Бербатовнинг пенальтидан ҳисобни тенглаштириши ҳамда қўшимча таймларда Вудгейтнинг ғалаба голи.

"Тоттенхэм" мухлисларига жамоасининг яна кубокларни боши узра кўтарганининг гувоҳи бўлиш насиб этишини тилаб қоламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика