"Тоттенхэм" Хименес ва Влаховичга қизиқиш билдирмоқда
15 ноя 2023 23:44
Новости
"Тоттенхэм" Хименес ва Влаховичга қизиқиш билдирмоқда
"Шпорлар" қишда жамоа таркибини кучайтиришни мақсад қилишган.
"Тоттенхэм" клуби "Фейеноорд" ҳужумчиси Сантьяго Хименес ва "Юве" форварди Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. "Фейеноорд" ҳужумчиси инглиз клуби учун асосий нишон саналади.
"Ювентус" Душан Влахович билан янги шартнома имзолаш эҳтимоли кам. Шу сабаб ҳам футболчини сотиб юбориш варианти тўғрироқдек кўринмоқда. Клуб Влаховични 80 млн еврога баҳолаяпти.
"Фейеноорд" ҳужумчиси Сантьяго Хименес ушбу мавсум ўз клубида тўпурар бўлиб турибди. Хименес 12 та учрашувда 13 та гол уришга эришган.
Душан Влахович эса "Ювентус" таркибида А Сериянинг 10 та ўйинида 4 та гол киритган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии