"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль"даги аргентиналиклар Инстаграмда мунозарага боришди
01 окт 2023 16:31
Новости
"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль"даги аргентиналиклар Инстаграмда мунозарага боришди
Кеча АПЛнинг 7-турида "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашувдан кейин "Тоттенхэм" футболчиси Кристиан Ромеро хурсандчилик расмини қўйиб: "Бу жамоада кучли ғалаба руҳи ва катта юрак бор. Барчамиз биргамиз", - деб ёзди.
Унинг гапларига терма жамоадоши ва кечаги рақиби Алексис Мак Аллистер шундай изоҳ қолдирди: "Сизлар 12 киши эдингиз, бунақада барчаси нормал".

Ромеро унга жавоб тариқасида: "Уйингда ўтириб йиғла", деб жавоб қайтарди.
Айни пайтда ушбу комментлар ўчириб ташланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии