RU

Последние новости

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  6 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  7 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  3 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  20 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

"Тошкентлик Модрич" билан танишамиз Новости

"Тошкентлик Модрич" билан танишамиз

2021 йил "Чиғатой" стадионида 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида республика чемпионатини кузатгандик.

Ўша ерда "Одил Жуниор"нинг сарғишдан келган ҳужумчиси эътиборимни тортган. Ёнимда кимдир: "7-рақамни оёқлари ҳам, оғзи ҳам тинмаскан", — деганди. Ростан ҳам жамоаси ҳужум қилаётганда тинмай бўш ҳудудга очилар, тўп йўқотилиши билан тинимсиз равишда кимгадир эътироз билдирарди...

Бир ойдан кейин Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Дубайда БАА билан ўйнади. Араблар дарвозасига уччала голимизни ҳам ўша бола урди. Ғалаба қозондик...

2022 йилнинг 7 октябри. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги саралашининг муҳим ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қиляпти. Рақиб биз учун ҳар доим ноқулай бўлиб келган Жанубий Корея терма жамоаси. Ҳисобда ортдамиз. Учрашув тугашига 10 дақиқа қолганда жарима зарбаси белгиланди. Тўп ёнига яна ўша бола келди ва хотиржамлик билан Одил Аҳмедов томонидан Сингапур, Хитой ва Уммон дарвозасига урилган голларнинг эгизагини такрорлади. Ўзбекистон Осиё кубогига боради!

У 2006 йил Тошкент шаҳрида туғилган экан. Криштиану Роналду сабаб тўпга меҳр қўйган болакай 7 ёшида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлади. Жароҳат туфайли бир муддат танаффус қилиб, 2019 йилда Одил Аҳмедов ФА орқали яшил майдонга қайтди (Дилшод Абдуллаевнинг отаси сабаб) ва ўша кундан бери ҳаммаси яхши кетяпти. Дастлаб, лидерлик сифати ва ҳаракатчанлиги туфайли майдон марказига кўчирилган футболчи бугунги кунда терма жамоамизнинг ҳақиқий "мотор"и ҳисобланади. Буни бошқалардан олдинроқ пайқаган "Локомотив" раҳбарияти бир неча кун олдин 16 ёшли қаҳрамонимиз билан профессионал шартнома имзолади

Суратдаги болакайни кўпчилик билмаса керак. Эслаб қолинг: Лазизбек Мирзаев. Май ойида уни бутун Осиё танийди...

Автор :
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика