RU

Последние новости

19:09Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди  15 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  1 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   3 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  39 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  13 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди Новости

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди

Теги :  Конференция
Бугун Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги қарори муҳокама қилинди. Конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Россиядаги турли спорт ташкилотлари спикерлари таклиф этилганлиги ва унинг ЎФФ Президентлиги сайловлари атрофида ўтказилиши алоҳида эътиборга лойиқ.



Конференция спикерлари:
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев - Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг матбуот-хизмати раҳбари қўмита иш структураси ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Комил Зиядуллаев - Ўзбек давлат жисмоний тарбия институтининг "Спорт менежменти ва иқтисодиёти" кафедраси раҳбари келаси йилдан бошлаб спорт менеджерлар факультети очилиши ва бу йўналишда замонавий мутахассислар етиштирилиши бошланиши ҳақида сўз юритди. Журналистларнинг “бу мутахассисларни КИМ етиштиради” деган ўринли саволига жавобан хориждан ҳам мутахасислар жалб этилиш режалари ҳақида тўхталди.



Алишер Аминов - "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти хамда Владимир Леонченко - Россиядаги "Росич" спорт клубининг бош ва ижрочи директори, FIFPro (футболчиларнинг жаҳон касаба уюшмаси) техник қўмитаси аъзоси, ижрочи директор, футболчилар ва мураббийларнинг профессионал иттифоқи кенгаши раиси билан хамкорликда  Россия, МДХ Давлатлари ва хориж давлатларидаги футбол ахволини атрофлича анализи билан ўртоқлашди. Россия футбол бошқаруви мисолидаги хатолар тилга олинди, Ўзбекистон футболи соҳасидаги камчиликлар  -  хусусан кадрлар,  молиялаштиришдаги мавжуд муаммолар, бюджет маблағларининг ноўрин ишлатилиши,  футбол бошқарувидаги вертикал система ва унинг яхши иш бермаслиги, ФИФА регламентлари ва уларга амал қилиш муҳимлиги ҳақида таҳлилий презентация тақдим этди. 



МТЖ ЖЧга чиқа олмаганлиги фонида бу муаммоларнинг муҳокамаси  кескин тус ола бошлади ва унинг модератори машҳур журналист Бахтиёр Насимов журналист ҳамда иштирокчиларга доимий равишда регламент ҳақида эслатиб туришга мажбур булди.



Қизиғи шундаки, конференция ўтаётган пайтда МТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфога чиқарилганлиги ҳақидаги хабар тарқатилган эди бундан бехабар тадбир иштирокчилари эса уни бир неча бор мисол тариқасида тилга олишди.



Нима бўлганда ҳам бу каби тадбирлар фикрлар хилма-хиллиги ва умид қиламизки спорт ташкилотларининг бошқаруви, хусусан футбол бошқарувида янада кўпроқ шаффофлик олиб келишга хизмат қилади. Тадбир ҳақида унинг ташкилотчиси бўлган anhor.uz интернет порталида ҳамда бизнинг видео репортажимизда янада кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

TAS-IX



TAS-IX эмас


Матлюба Мустаева

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика